Жаҳонгир Муҳаммад

Каримов адашмайдими?

Кейинги йилларда Ислом Каримовнинг «жигаргўшаси» Шавкат Мирзиёев ҳақида анча-бунча нарса ёзилди. Кимдир у «ота»сининг вориси, деса, кимдир уни Каримов яқин орада эски «туз»лар ёнига жўнатади дейди.

Бу масалада ўн соат ўн жойдан иҳтибослар келтириб, остига адабиётлар рўйхатини илова қилиб, ўн хил хулосани қалаштириб ташлаш ҳам мумкин. Зеро битта хулосага бориб бўлмаслиги ҳақида ҳамманинг ишончи бутун.

Тентакнинг калласида нима борлигини тентакнинг ўзи ҳам билмайди дейишади. Каримов ўз калласида нима борлигини билса керагу, аммо атрофдагилар билмайдилар.

Атрофдагилар каби бизнинг ҳам фақат тахмин, таҳлил қилибгина ўзимизга хулоса чиқариш имконимиз бор. Бу хато бўлиши ҳам мумкин. Зотан дунёда тўғри нарсанинг ўзи йўқ. Дунё хатолар мажмуаси. Ундай бўлса, Каримов ҳам хато қилиши мумкин, агар бугунгача тўғри иш қилган бўлса?!

Вақт ва ҳодисалар ишора қилаётганидек, Каримов ўзидан кейин ҳам номи ва иши яшаши учун Мирзиёевга ставка қилган дейлик. Негаки Мирзиёевни саҳнадан йўқотаман деса, истаган пайтида баҳона топади. Масалан, унинг ҳисоботини эшитганда депутатлар унга ишончсизлик билдириб, Оқсаройдан буюрилган “демократия”ни қойил-мақом қилиб амалга оширар эдилар. Лекин бундай бўлмади. Мирзиёев ўз ўрнида ўтирибди ва ҳали ўтираверади, шекилли?

Бу Каримов ўлчовида ўзининг аҳмоқ эмаслигидан келиб чиқаётган нарса. Мирзиёев унинг 1990 йилдан бери шериги. Халққа яхши кўринадиган ишни ўзига олиб, ёмон кўринадиганини унга юклаган. Масалан, маошлар ошириладиган фармонга ўзлари қўл қўядилар ва нархларни кўтариш Мирзиёевнинг қарори билан бўлади ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам Каримов ўзидан кейин жойига Мирзиёев келса, ўзини қоралай олмайди деб ўйлаяпти, шекилли? Каримовни қораласа, халқ «Ўзинг ҳам унга шерик эдинг» дейиши мумкин-да.

Агар Каримов шундай деб ўйлаётган бўлса, бирданига икки ҳолатдан кўз юммоқда:

Биринчиси, 20 йил Каримов билан ёнма-ён ишлаш учун, унинг хурмача қилиқларига чидаш учун камида Каримовдан икки марта айёр бўлиш керак.

Иккинчиси, бизнинг зеҳниятимиз доирасида азал-азалдан подшоларни ўз фарзандлари, энг яқин одамлари гўрба-гўр қилган. Ҳали яқингинада Шароф Рашидовни унинг ўз сафдош ва шогирдлари гўридан чиқариб, бошқа лаҳадга тиқишганди.

Демак, Каримов ҳам хато қилиши, адашиши мумкин. Зотан юқорида айтганимиздек, бу дунё хатолар мажмуасидир.

Шахсан менинг фикрим билан қизиқсангиз, шу масалада Каримов хато қилмаслигини жуда ва жуда истар эдим. Аммо истаклар аксарият ҳолларда амалга ошмайдиган орзуларнинг тахминидир.

Жаҳонгир Муҳаммад,

16 июл, 2011 йил.
turonzamin.com

3 Responses

  1. Jahongir aka muxlislar ijodidan rukni ostida e’lon qilish qilish uchun men ham o’z ijodimdan “O’zbekcha dars”(1865 voqealari,ajdodlarimiz to’kkan tabarruk qon haqida) deb nomlangan kitobimdan yozsam maylimi?

  2. Turk litseyida o’qiganlar “o’zbek litseyi”dagilarga qaraganda zehnli,ilmli ekanligini o’zim ham afsus bilan qayd etaman.Bular turkparastlar dedik Nurchilar dedik ammo ular bizning yoshlardan izlanuvchan afsus!

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: