Ҳодисот: Силовсин

29 Апрел, 2011 йил

Бугун телевизорда “Ҳайвонот олами” дастурида силовсин ҳақида қизиқарли дастурни кўрдим.

Раҳматли амаким хўп доно инсон эканлар, орадан 20-30 йил ўтиб ҳам у кишининг атрофдаги воқеалар ҳақидаги гаплари тез-тез ёдимга тушади.  Мана шу силовсин ҳақидаги дастурдан кейин ҳам у кишининг гапларини эсладим. Ҳар икки гапдан сўнг “Алҳамдуллилоҳ” деб ўз мусулмонлигини пеш қиладиган, Аллоҳнинг номини айтиб, кейин ёлғонларни қалаштириб, орқасидан, “Адашган бўлсам ўзинг кечир, инсон адашгувчидир” деб қўйгувчи бир кишини “Силовсин” дер эдилар.

-У илгари ғирт арақхўр эди, мансаб деса онасини, ака-укасини ҳам сотарди, Горбачев шамоли туфайли давр келиб қолдию бир думалаб мусулмон бўлди, агар яна бошқа давр келса, у бошқа нарсасини ҳам сотиб, ўша даврга мосланади, бундай одамларни ажратиш мушкул эмас, Худойим бундай силовсинларни таниб олиш учун ўз ишоратларини беради,-дегандилар. Continue reading