ТУРКИСТОН ЁДГОРИ

Ўзбекнинг ҳақгўй адиби Ёдгор Обид 70 ёшга кирди

Шашти баланд шоир

Бир куни Ёдгор ака билан Ҳазар денгизининг соҳилида суҳбатлашиб бораётгандик, у киши тўлқинларнинг соҳилга урилиб, кейин ортга қайтишига тикилиб қолдилар.
-Бунда ҳам катта фалсафа бор-а, Ёдгор ака,- дедим мен.
-Ҳа, биз ҳам тезроқ орқага қайтишимиз ҳақида ўйлаяпман. Қаранг, шашти тез тўлқинлар ортга ҳам шашт билан қайтмоқда. Шашти сустлари эса соҳилнинг этагини “тутиб” қолмоқда… Continue reading