ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)
ЯНА, КИМ БИЛСИН?
5 Январ, 2010 йил
Кеча Ёдгор ака (шоир Ёдгор Обид) телефон қилиб қолдилар. Роса дардлашдик, ватан ҳасратини енгиллатишга уриндик. Раҳматли Боймирза отани эсладик. Кейин мен Ёдгор акага қуйидаги воқеани айтиб бердим.
Янги йил байрамини Ню Йоркда ўтказдик. Ўзбекистондан келганлардан бир гуруҳи катта ресторанни ижарага олишибди. Таклиф қилишибди, бордик. Рестораннинг эгаси бухорий яҳудийлардан бўлиб, пазандалар, иш бошқарувчилари ўзбекистонликлар экан. Шунинг учун ҳам дастурхонда ўзбекнинг ҳамма таоми бор эди. Фақат ўртада хизмат қилаётган хонанда ва созандалар бухорий яҳудийлардан. “Муножот”дан “Тановар”гача, “Лазги”дан “Шашмақом”гача шунақа ижро этишдики, ўтирган ўзбеклар лол қолдилар. Ресторан эгаси бир пайт ёнимизга келди ва дард билан гапира бошлади: Continue reading
Filed under: Kundalik | Leave a comment »








You must be logged in to post a comment.