Posted on March 12, 2008 by Jahongir Muhammad
Сўзбоши ўрнида
Дунёда қанча одамлар яшаганлар ва яшамоқдалар. Уларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
1.Дунё тарихининг бурилиш нуқталарида воқеаларнинг бевосита ва билвосита иштирокчилари.
2.Мазкур воқеаларнинг томошабинлари.
3.Анашундай воқеаларга гувоҳ бўлишдан ҳам маҳрум бўлганлар.
Тангрининг инояти билан биринчи гуруҳга кирдим. Бир қарашда бу бахтиёрлик ҳиссини уйғотса яна бир қарашда эса ҳайрат тўфонини ўрлатади. Continue reading →
Filed under: Ҳамма китоблар | 7 Comments »
Posted on March 12, 2008 by Jahongir Muhammad
ЯРМИ ЧИН, ЯРМИ ХИМЧИН
2004 йил, Вашингтон
Ўнг сўз
100 кун…
Дунёда мамлакат раҳбарлари, хусусан президентларга уларнинг 100 кунлик фаолиятларига қараб баҳо бериш анъанаси мавжуд.
Бошқача айтганда 100 кун таҳлил ва хулоса учун етарли фурсат.
Мен Каримов ҳаётидан 100 кунни атайлаб йил боши ёки муҳим бир санадан бошлаб олмадим. Тўғри келган кундан эътиборан, яъни 2004 йилнинг 12 Мартидан 19 Июнга қадар 100 кун давомида маҳаллий ва хорижий матбуот хабарларини кузатдим. Аслида ҳар доим ҳам кузатиб борсам-да бу сафар хабарларга шунчаки янгиликни билиш учун эмас, балки дўстлардан олган хатларни эътиборда тутиб, бу хабарлар ортида қандай гаплар ётибди, деган синчковлик билан назар ташладим. Continue reading →
Filed under: Ҳамма китоблар | 1 Comment »
Posted on March 12, 2008 by Jahongir Muhammad
ЎНГ СЎЗ ЎРНИДА
Навоий ҳазратларининг “Туркни якқалам қилдим” деган иборалари бор. Ул улуғ зотнинг панжаларига панжа урмоқ нафақат мушкул балки мумкин ҳам эмас. Аммо мен мустақиллик йилларининг кейинги даврини ҳаётини латифа қилдим, тўғрироғи сарой ва унга яқин доиранинг латифа ҳаётини қисқа сатрларга кўчирдим. Ишонмасангиз ўқиб кўринг, булар тўқиб чиқарилган латифалар эмас, кундалик ҳаётнинг аччиқ ҳажвлардаги инъикосидир.(2000-2004 йиллар).
Муаллиф.
Continue reading →
Filed under: Ҳамма китоблар | 1 Comment »