Бугуннинг гапи

Путиннинг орқасини “мухолифат”нинг лаби билан ўпиш…

Санкт-Петербургда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг ҳукумат раҳбарлари даражасидаги йиғилишига Бош вазир ўринбосари савиясида қатнашган Ўзбекистоннинг кутилмаганда имзога очилган “Эркин савдо зонаси яратиш тўғрисида”ги шартномани имзолаши мантиқан мумкин эмас эди. Чунки бу диктатор Каримовгина қарор берадиган масала. Ўзбекистон бу ҳужжатни расман рад этган эмас. “Кўриб чиқмоқчи”.
Бу ерда уч нуқтаи назар бор.
Биринчидан, агар шундай зона ташкил этилса, халқнинг эркин ҳаракати нуқтаи назаридан бу унинг учун балки яхши бўлади.
Иккинчидан, Каримов нуқтаи назаридан бу унга хатарли. Бошқарувнинг бир жилови қўлидан чиқади. Лекин Путиннинг душманга айланиши олдида бу хатарни “ҳеч нарса эмас”, деб билади.
Учинчидан, “мухолифатман” деганлар бор бўлса, улар Каримовни бу ҳужжатни имзоламасликка ундашлари керак. Агар Каримов очиқчасига бу ҳаракатга қарши чиқса, Путин у ҳолатда унинг думини тугиш ҳақида ўйлай бошлайди. Афсуки, мухолифатман дегани буни тушунадиган даражада эмас. Кўриниш учунгина Каримов режими томонидан яратилган “мухолифат” ўзини халқ томонида қилиб кўрсатиш учун Каримовга “Бу зонага кириш керак” деб бақиради, ҳатто бу янги кўринишдаги СССРнинг илк одими бўлса ҳам.
Каримовга зотан шу керак-Путиннинг орқасини “мухолифат”нинг лаби билан ўпиш учун.

Ж.Маматов,
19 октябр, 2011 йил.

One Response

  1. Mana bu gapingizni tasdighi ekan.
    Aburahim Pulat.Harakat:Ўзбекистон Эркин Савдо Зонаси ва Божхона Иттифоқига кириши керак

    Ўтган куни ва кеча Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲ Бош вазирларининг йиғилишида Эркин Савдо Зонаси яратиш хусусида ҳам шартнома имзолангани, Озорбайжан, Ўзбекистон ва Туркманистон бу хусусда ўз қарорларини йўл охиригача беришлари хабар қилинди.

    МДҲ “ярим ўлик – ярим тирик” ташкилот бўлгани учун, бу масалага ортиқча эътибор бермаса ҳам бўларди, дейди мухбиримиз. Аммо, эътибор бериш керак, чунки, бундай Иттифоқ ва Зонага кириш Ўзбекистон режимининг тагига сув қуйиш нуқтаи назаридан жуда муҳимдир.

    Маълумки, Ислом Карим Ўзбекистонни қўли остидаги бир колхоз каби қамчин усули билан бошқармоқда. Ҳар қандай халқаро струтураларга интерация бўлиш эса, қонунлар устиворлигини талаб қилади. Буни истамаган, ҳатто бундай нарсаларни тушунмайдиган Ислом Карим Ўзбекистонни ибтидоийликда ушлаб туриш учун ҳар қандай интерациядан қочиб келмоқда.

    Агар Ўзбекистон Эркин Савдо Зонаси ва Божхона Иттифоқига кирса, Ўзбекистонда, энг камида, бу Зона ва Иттифоқ нормаларига тўғри келадиган қонунлар қабул қилинарди ва энг камида, садо-сотиқ соҳасида Ўзбекистон ҳуқуқ давлати йўлига ўтишга бошларди.

    Бундай ўзгариш эса, ўз навбатида, “Янги уй қурмасдан, эскисини бузма” шиори остида Ислом Карим Ўзбекистонда яратган ибтидоий тузумни бузишга бошларди. Буни яхши тушунган Ислом Карим Эркин Савдо Зонаси ва Божхона Иттифоқига кирмасликка интилиши табиий, аммо яккамохов бўлиб ҳам узоққа кетиб бўлмайди.

Leave a comment