Би-би-си: Таъқиқланган ижодкорлар

bbc.gifБошловчи: Лондон.. Ўзбек хизматининг дастури…Мухбиримиз Гулчеҳра Муродалининг “Таъқиқланган ижодкорлар” рукнидаги навбатдаги лавҳаси айни пайтда Америкада яшаб ижод қилаётган журналист ва адиб Жаҳонгир Муҳаммад фаолиятига бағишланади.

Жаҳонгир Муҳаммад: Менинг чет элга чиқиб кетишим сабаби ҳақида айганда, қисқа қилиб айтганда, Михаил Горбачев қайта қуриши ва Ошкоралик йилларида Коммунистик партиянинг руйхатидан ташқари Ўзбекистон Олий кенгашига сайланиб қолган бир неча депутатлар ўша кезда Ўзбекистонда демократияни ўрнатишга ҳаракат қилгандик ва Олий Кенгашдаги ишларим туфайли ва у ерда жумладан Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни ниҳоятда қаттиқ танқид қилганим туфайли бошимга кўп ишлар очилди. Мана шу туфайли ҳали депутатлик пайтимдаёқ ҳеч кимга билдирмасдан мени қамоққа ташлашган ва тасодифлар… тасодифлар туфайли Ўзбекистондан чиқиб кетганман ва Ўзбекистонда менинг китобларим чоп этилмади. Бунинг асосий сабаби ана шунда.

Гулчеҳра Муродали: Америкада яшаб ижод қилаётган журналист ва адиб Жаҳонгир Муҳаммад сўзлайди:

Жаҳонгир Муҳаммад:  Ўзбекистонда агар ўша 1990 йиллардаги демократияга, озодликка,  эркинликка бўлган руҳ ўлдирилмаганида эди бугун баъзи бир жабҳаларда жабҳаларда Америкадаги каби демократия учқунларини кўриш мумкин  бўлар эди. Энди Ўзбекистонда аввало режим мутлоқ илдизи билан ўзгармаса агар бундай демократияни кўриб бўлмайди. Ман тасаввур қилинг, мен кичкинагина бир мисол бир мисол бераман. Мана шу кеча-кундуздаги воқеалардан. Мана Гуантанамода Буш маъмуриятининг бугунги сиёсатидан келиб чиққан ҳолда Афғонистон ва Покистонда ушланган олти юз киши сақланмоқда.  Бугун терроризмга қарши курашни Буш маъмурияти ҳам қўллаяпти, конгресс ҳам қўллаяпти ва улар ўша ерда ушланган одамларни  террористлар деб, ўша ерда сақлаб турибдилар ва буни турли ўзларининг қарорлари билан мустаҳкамлаганлар. Лекин мана икки кун олдин Америкадаги иккита суд мана шу нарсани нотўғри деб, қарор берди. Тассаввур қилинг, Ўзбекистонда шундай бўлиши мумкинми?!

Гулчеҳра Муродали: 1993 йилда Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган Жаҳонгир Муҳаммаднинг ҳорижда шу пайтгача йигирмадан ортиқ китоби чоп этилган. Ижодкор ҳақида шоир Ёдгор Обид гапиради:

Ёдгор Обид: Жаҳонгир Муҳаммаднинг ўша 90-йиллардан кейин то ҳозирга қадар қилган ижоди билан мен жуда яхши хабардорман. Уни айниқса, Озарбайжон ҳақида ёзган “Шаҳидлар хиёбони”  китоби бор. Жуда ажойиб китоб. Уни манзумалар тўплами деб ном берилди, лекин ўзига хос: ҳам поэзия деса  бўлади, ҳам проза деса бўлади. Ундан кейин бир қанча романлар ёзди. Жаҳонгир Муҳаммад ижодини инсон ва ватан ҳақидаги шеърлари ва инсон ва ватан ҳақидаги насрий асарлари, уни афсус кенг жамоатчиликка етказиб бўлмай турибди ҳозир, Ўзбек адабиётида, ман ўйлайманки, жуда катта ўрин олади.

Жаҳонгир Муҳаммад:

Кишаннинг асрори хўп сенга аён
Тилло занжир каби бўйнингда доим.
Зулмнинг ваҳшати элгадур шоён
Ҳақни демоқ сенга қиёмат қойим!

Бугунга қадар Ўзбекистонда демократия борасида доим ёлғон-алдов гаплар айтиб келинияпти. Биз демократия ўрнатамиз деб ўн йилдан буён айтилади ва бундан кейин, ўн йилдан кейин айтилса ҳам, яна мен шу фикримдаман. Бу ёлғон, дейман. Чунки Ўзбекистон ҳукуматининг, Ўзбекистон мамлакатининг  бошида турганларни демократияга эмас, балки яккаҳокимликка иштиёқмантлиги кучли. Бугун , масалан дейлик, битта Ислом Каримовни олиб бир четга қўйиб ўрнига бир демократни қўяман десангиз ҳам, ҳеч нарса ўзгармайди. Бугун энди ўша бир жуда катта  кадрлар силсиласини ўзгартириш керак. Бугун жамоат муассасалари ҳамма, ҳамма ҳаммаси ўзгарса, ана ундан кейин бир нарса бўлади. Бугун одамлар фақат қоринга йиғлайдиган бўлганлар. Қаерда бўлмасин, бу Президент аппаратида ишлайдими, ҳукуматда ишлайдими, оддий бир мактабдами  ҳамманинг дарди қорин дарди бўлган. Агар бугун ўша тўрт кишига пул берсангиз, сизни қўллаб туриб, янги бир партия тузишади ва сизнинг орқангиздан югуриб кетишаверади. Мана шунақанги бир вазият Ўзбекистонда вужудга келди. Бу жуда даҳшатли, бу ҳар қандай бомбадан ҳам, ҳар қандай бир урушдан ҳам даҳшатли бир тассавурдир.

Ойгул Маматова:Халқнинг орасида  шу Бирлик халқ ҳаракатларининг, мустақиллик ҳаракатларининг  бошланган йиллари эди.  85-90 йиллар..

Гулчеҳра Муродали: Адиба Ойгул Маматова сўзлайди:

Ойгул Маматова: Жуда кўп мақолалари чоп этиларди Жаҳонгирнинг журналист сифатида ҳамда Жаҳонгир халқнинг орасига кириб борган журналист эди. Жуда кўплаб одамларнинг муаммоларини жойларда ҳал қилишга қатнашиб юрган инсон эди. Ўзимизнинг ҳам оиламизда пахта иши бўйича қамалиб қолган акамизнинг ишлари бўйича биз судга, прокуратурага бормасдан, олдин шу Жаҳонгир Маматовни излаб редаксияга борганмиз.
90 йилда Ўзбекистон республикаси Олий Кенгашига Жаҳонгир Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидан сайланди депутат бўлиб. Парламентда бирга ишлаган пайтимизда унинг бир ўткир сиёсатчи эканлигини ҳам, ўткир мулоҳазали, умуман ҳукуматнинг ишларига ҳам ўзининг бир муносабатини билдира оладиган даражадаги сиёсатчи эканлигини ҳам мен билдим.

Гулчеҳра Муродали:Жаҳонгир Муҳаммадни Президентга дадил сўзини айта олган журналист сифатида эслашади. Айни пайтда Ўзбекистон келажагига умиднинг мавжудлиги ҳам бу  юртда ҳали ҳануз жасоратли ижодкорларнинг борлигидадир, деб сўзлайди у.

Жаҳонгир Муҳаммад: Мен ўйлайман, мен ўз ҳаётимда, бошқаларга нисбатан анча ёшроқ бўлган пайтимда, қурқувни синдирганман, енгиб ўтганман  ва шунинг учун ҳам ҳеч қачон бўйин эгмадим. Агар мен бўйин эгганимда, бугун энг камида Ўзбекистон Олий Кенгашининг раиси бўлиб ўтирган бўлар эдим, чунки менга Ислом Каримов шундай ваъда ҳам берган ўша пайтда. Агар тилингни тийсанг шу жой сеники, деган маънода.

Менимча, Ўзбекистонда жуда кўп мана шундай қурқувни синдирганлар бор, аммо уларга минбар йўқ. Лекин ўзбек халқининг орасида барибир жасоратли инсонлар бор. Биласизми, агар жасоратли инсонлар бўлмаганда эди, бугун Ўзбекистонда  умидлар ўлган бўлар эди. Масалан, дейлик, Дадаҳон Ҳасанни олинг, унинг сиёсий қўшиқларини олинг. Ўзбекистонда туриб шундай сўзлар айтаяптики, Америкада туриб эшитганлар қўрқиб кетаяпти. Ёки Юсуф Жуманинг шеърларини олинг. Ўзбекистонда туриб ёзилаётган бу шеърдан дунёнинг бошқа ерида яшаётган одамлар қурқиб кетаяптики, қандай  қилиб айтаяпти деб. Мана шундай ўлмас, жасоратли инсонлар борлиги учун ҳам Ўзбекистоннинг келажагига менда умид ўлгани йўқ. Ўзбекистоннинг келажагини барибир ёруғ деб биламан.

Ёдгор Обид: Жаҳонгир Муҳаммад ниҳоятда ростгўй ва холис журналист. Умуман журналистикада  иймонни, холисликни  сақлаб қолиш ҳозирги пайтда Ўзбекистонда албатта, қийиндир. Лекин Жаҳонгир Муҳаммад Ўзбекистондагилиги пайтида ҳам  ўзини ҳақиқий журналист сифатида кўрсата олган. Ўзбекистондан чиқиб кетишига сабаб ҳам, асосан унинг ростгўйлиги бўлди. Ўша даврда Жаҳонгир Муҳаммад президиум минбаридан туриб айтган тўғри ҳаққоний сўзлари, халқ аҳволи, Ватан аҳволи ва унинг келажаги ҳақида қайғуриб айтган гаплари ва ҳозир қандай қилсак қандай бўлади, деган масалага дадил жавоб бера олгани учун уни  Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур қилишди. У тўғридан тўғри қамоқхонадан қочган. Ман хабарим бор. Дўстлар ёрдамида. Ҳозирги ҳукумат Жаҳонгир Муҳаммадни йўқ қилиб юбориши мумкин эди, агар чиқиб кетмаганида.

Гулчеҳра Муродали: Шоир Ёдгор Обид фикри эди.

Жаҳонгир Муҳаммад: Масалан, маълум бир шоирни кимлардир, дейиши мумкин, бир нормал ҳол бошқа ёқларда, лекин бизда ўша шоирни баъзан шоҳдан ҳам устун қўядилар, чунки халқимиз ижодкорларга жуда ҳам эргашадиган, ижодкорни жуда ҳам севадиган, ардоқлайдиган халқ. Масалан, мен қамоқдан чиқиб кетганимда, менинг бошим учун 17 миллион сўм пул ва 2та “Мерседес” машинаси қўйиб, телевизорда эълон қилишганида, мен билан оддий одамлар томоша қилиб ўтирганмиз ва битта одам бориб шуни сотмаганки, бу мана шу ерда ўтирибди, деб. Шу бир ижодкорни, журналистни  ардоқлайдиган халқ бўлганлигига бир мисол қилиб айтмоқчиман буни ва бугун мана шундай халқнинг ишонган одамлари ташқарида. Жуда кўплаб, ўнлаб, балки юзлаб ижодкорлар ташқарида ва қолганлари ичкарида жуда бир қийин аҳволда. Табийики, бу азалдан мамлакатини ижодкорлар юритган, азалдан мамлакатида ижодкорлар йўл кўрсатган бир халқ учун катта бир  йўқотиш. Айни пайтда ижодкор учун ҳам жуда-жуда оғир, чунки бошқаларга кўра Ватан нималигини, менимча, ижодкор чуққурроқ ҳис этса керак. Америкада менинг ҳеч қандай камчилигим йўқ, шароитим ҳамма, ҳамма ҳаммаси жойида, лекин доим менинг елкамда оғир бир тоғ эзиб туради – бу Ватан соғинчи, бу Ватан дарди, бу ўша Ватанга бўлган талпиниш. Мана шундай бир оғир бир исканжага биз мубтало этилдик, лекин келажакда ижодкорлар биз кўрганни кўрмасин!

Гулчеҳра Муродали лавҳаси эди.

ТИНГЛАНГ

4 Responses

  1. […] yillar 16. Nasratulla Laheb, “Interviews by Jahangir Muhammad” 2001 17. BBC: “Exiled writers“, Bi-bi-si 18. “Generalning iqrori“, Bi-bi-si 19. Muhammad Solih, “Xalq […]

  2. […] 17. Би-Би-Си: “Қувғиндаги адиблар” […]

  3. […] 2003; 2004 16. Nasratulla Laheb, “Interviews by Jahangir Muhammad” 2001 17. BBC: “Exiled writers“, BBC, 2003 18. “Confessions of General“, BBC, May 18, 2001. 19. Muhammad Solih, […]

  4. […] 2001; 2002; 2003; 2004 16. Nasratulla Laheb, “Interviews by Jahangir Muhammad” 2001 17. BBC: “Exiled writers“, BBC, 2003 18. “Confessions of General“, BBC, May 18, 2001. 19. Muhammad Solih, Leader of […]

Comments are closed.