НУР ЙЎЛИ

Иймонли инсоннинг бу дунёдаги энг буюк вазифаларидан бири ва муқаддас бурчи яратган Аллоҳ таолога ибодатдир. Ибодат инсон қалбининг олий маҳсули, муборак кашфиётидир. Инсоннинг ҳар кунги ибодати билан яратган олдидаги қарзини адо этиши ҳаёт бўйи унга куч бериб туради ҳам.

Ислом йўлида қалам тебратишни,  таъбир жойиз бўлса, ўзига хос бир ибодат деб биламан. Жанобу Аллоҳнинг буюрганларини эл-улуснинг қалбига қалам орқали етказиш шарафнок ишдир. Ёзувчи ва шоир Жаҳонгир Муҳаммаднинг ҳам бу борада озми – кўпми фаолияти бор. Унинг “Исломда ижтимоий адолат”,  “Ҳозирги замонда исломий масалалар”, “…Дунё нелар йўқотди?”, “Мусулмон синглимга” каби Ислом асосига доир бир қатор китобларни таржима қилганини биламиз.

Жаҳонгир Муҳаммаднинг Жанобу Хақнинг  99 исмини англатувчи ва унга муножоат сифатида ёзилган шу қадар рўбойиси қўлимизга келганда дарҳол уни демократик мухолифатининг  “Янги мустақил ҳафталик” газетасида босишга қарор қилдик.

“99 НУР” китоби газетамизда “Аллоҳнинг 99 номи ва 99 каромати” сарлавҳаси остида давомли равишда чоп этиларкан, кўплаб ўқувчиларимиздан уни китоб ҳолида нашр этиш таклифини олдик. Ҳеч иккиланмасдан бу ишга киришдик ҳам.

Бу асарни илк бор ўқиш ва матнларини компъютерда тайёрлаб, газетада  чоп этиш ишларини юритиш менга насиб бўлди. Бундан мамнунман, чунки бу мен учун ҳам ибодат эди. Аллоҳ йўлида хизмат қилиш ҳар бир бандага ҳам насиб этавермаслигини ва бу йўлда оқиллик билан одим отиш маънавий мукофотлигини  англаганим учун бу ишни заҳмат деб билмадим. Айни замонда, бундай амалий ишга қўл уриш мен урғу бериб тарғиб қилаётганим “Аллоҳдан баракат, биздан ҳаракат” сўзларга ҳам мос фаолиятдир.

Китобнинг бадий томони ёки бошқа жиҳатларида мен илғамаган қусурлар бўлиши мумкин. Аммо ундаги самимият бундай қусурлар бўлган тақдирда ҳам уларни бекитиб юборади, деб ўйлайман.

Журналист, ёзувчи, шоир ва таниқли сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммаднинг номини Ўзбекистонда эшитиб юрган бўлсамда, уни яқиндан танимасдим. У билан танишмаганим тасодифий нарса бўлса керак, чунки сиёсий жабҳада қарши соҳилларда эмасдик. Иккаламиз ҳам мажбуран хорижда, аниқроғи Туркияда яшар яканмиз, бир-биримизни яқиндан танидик. Оилаларимиз билан дўстлашдик. Аллоҳга муносабат ва Ватанга садоқат борасида ҳам том маънода ҳамфикирлигимиз бунинг асосий сабаблари ичида. Унинг китобини Сизга тақдим этишим ҳам ана шу фикрдошликнинг маҳсулидир.

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТ

Бирликхалқ ҳаракати Марказий Кенгашининг

раиси, профессор.

Истанбул, 1996

4 Responses

  1. […] qalb uchqunlari“ 5. Gulchehra Nurullayeva: Munosabat 6. Abdurahim Polatov, “Nur yo’li“ 7. “Birlik”: “Ozodlikning olovli yo’llari“ 8. Xalq deputati […]

  2. […] 6. Абдураҳим Пўлатов: “Нур йўли” […]

  3. […] Polatov, the leader of “Birlik” popular movement, preface for Jahangir Mamatov’s book, “Nur yo’li“ 7. “Birlik”: “Ozodlikning olovli yo’llari“( An article from the […]

  4. […] Polatov, the leader of “Birlik” popular movement, preface for Jahangir Mamatov’s book, “Nur yo’li“ 7. “Birlik”: “Ozodlikning olovli yo’llari“( An article from the “Birlik” website) […]

Comments are closed.