Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”

inomjon28. ИНОМЖОН ТУРСУНОВ

Каримовнинг қаршисига чиққан депутатлардан яна бири Иномжон Турсуновдир.  Каримовни сессияда президент этиб тайинлашаётган куни жуссаси кичик бир йигит ўртадаги микрофон олдида оёқда туриб гапира бошлади. Қўлида бир даста қоғоз бор эди. Унинг товуши нозик бўлсада ўша кезда зални титратиб юборганди.

-Сизлар кимни президентликка сайлаяпсизлар? Бу одам қўшиб ёзишга аралашган. Мана ҳужжатлари…

У жуда катта рақамларни айта бошлади ва Анишчев бошчилигидаги Москва “десантлари” уни сақлаб қолганини урғулади.

Ўша кезда бундай гапларни айтиш катта жасорат талаб қиларди ва баъзилар учун бу қўрқинчли эди, шунинг учун ҳам залдаги кўпчиликнинг дами ичига тушди.

Раислик қилувчи дарҳол микрофонни ўчирди. Иномжоннинг товуши эшитилмай қолди. У кейин президиум томонга қараб юрди ва қўлидаги ҳужжатларни раислик қилувчига узатди. Continue reading