Китобдан боблар (4)

qiyomat_kuniҚИЁМАТ КУНИ

Тарихий-замонавий роман

Мериланд штати. Эликот шаҳри

Саиджоннинг фиғони фалакда. Буни телефонни қулоғимдан узоқроқда тутиб турганимдан ҳам билиш мумкин. Лекин “ҳужумларим” оз-моз иш бермоқда. Фалакдаги фиғон баъзан “ерга тушиб” ҳам қолмоқда. Афсуски, кўпга эмас, доимийга эмас.

-Ака, Ўзбекистон ҳукумати тезлик билан  армиясини киритиб,  Қирғизистонда ҳокимиятни қўлга олиши керак. Бошқа йўли йўқ. Бўлмаса, Каримов бутун ўзбеклар олдида хоинлик қилган бўлади…

Хоинлик нима ўзи? Аҳдини, ваъдасини, қасамини бузмоқ. Баъзан фирибгарлик, муттаҳамликни ҳам хоинлик деймиз. Лекин асосий маъноси бу кишининг ўзи мансуб бўлган ижтимоий қатлам ёки халқи, ватани, дўстининг мафаатларига зид иш тутиши, душманлар билан ҳамкорлик қилиши, душман томонга ўтишидир. Саиджон ана шу маъносини назарда тутмоқда ва ҳақ.

У Ўзбекистон раҳбарининг дунёдаги бутун ўзбеклар олдида бурчи, масъулияти. аҳди бор деб ўйламоқда. Аммо Каримовга кўра, унинг бундай бурчи йўқ, Қирғизистондаги воқеалар бу уларнинг ички иши. У ўзини “Асосий Қонунда бундай бурчим йўқ” деб ҳам оқлаган бўлди. Continue reading

Advertisements

Китобдан боблар (3)

qiyomat_kuniҚИЁМАТ КУНИ

Тарихий-замонавий роман

-3-

Бруклин. Океан шоҳ кўчаси.

-Қимирлама, отаман!

Зарб билан эшикни синдириб ичкарига кириб келаётган саноқсиз полиция ходимларининг ҳар бири ана шундай деб бақирар эди.

Энди ўртага қўйилган паловга қўл узатган йигитларнинг ранг-қутлари учиб кетди. Лаблари титраб, бир сўз айтолмай қолдилар. Полициячилар эса уларнинг ҳар бирини силтаб, юзи билан ерга ётқизар ва қўлларини орқага қилиб кишанлар, кейин оёқларини икки томонга очиб, бошдан оёқ текшириб чиқарди.

Бир зумда 9 нафар ўзбекнинг ҳаммаси ана шундай тинтувдан ўтди. Continue reading

Китобдан боблар(2)

jm_2014avgustҚИЁМАТ КУНИ

Тарихий-замонавий роман

-2-
Мериланд штати. Эликот шаҳри.

Лекин…
Бундан кейинги бўлимларгача, Каримовни ўз хаёллари билан ёлғиз қолдирамиз. Кекса одам. Баъзи нарсалар эсидан чиққан бўлиши мумкин. Қолаверса, шу лаҳзада Нью Йоркдан Саиджон деган йигит сим қоқмоқда. Саиджон асли ўшлик. У билан тўрт йил олдин танишганмиз.

Ўшанда ярим тунда телефон жиринглади׃
-Бу қўлга тушган чет элликларни сақлаш маркази, агар телефон чақириғини қабул қилсангиз, минутига тўрт доллар тўлашингиз керак бўлади…
Одатда қамоқхоналарда ётганлар уйларига ёки танишларига телефон қилсалар ана шундай олдиндан огоҳлантиришларини билардим. Лекин телефон ҳақи бунча қиммат бўлмасди. Шунинг учун ҳам бир лаҳза ўйланиб қолдим. “Йўқ, қабул қилмайман” десам, балки бирор танишим ёки мени ғойибдан таниган бирор киши қийин шароитга тушиб қолган бўлсачи? Бегона одам телефон номеримни қаердан билади? Continue reading

Китобдан боблар(1)

kitobҚИЁМАТ КУНИ

Тарихий-замонавий роман

-1-

Тошкент. Оқсарой.

-Соиповни сен отдингми?-деди Каримов Иноятовга сим қоқиб.

-Йўқ, мен отганим йўқ!

-Биламан, сен отганинг йўқ! Лекин сени болаларинг отдими, деяпман?

-Йўқ, улар ҳам мендан сўроқсиз бир иш қилмайдилар ва мен ҳам сиздан сўроқсиз бир иш қилмайман.

-Унда нега ҳаммаёқда ватаванг?

-Биласизку, душманларимизга баҳона керак.

-Ўша баҳонани ким берди уларга? Бугуннинг ўзи иккита хат олдим. Ҳатто мана америкаликлар ҳам келиб таранг қилишмоқда.

-У бола уларга ҳам ишлаган.

-У бола ким ўзи, биласанми уни?

-Ўрта миёна бир мухбир эди.  “Америка овози” билан ҳамкорлиқ қилган. Русларга ҳам ишлаган.

-Ўрта миёна бўлса унинг ўлими кимга керак бўлди? Нега бунча шовқин-сурон қилишмоқда? Continue reading