ЖАҲОНГИР МАМАТОВ

20 июн -Ўзбекистон Мустaқиллик декларацияси қабул қилинган кун

Мустақиллик декларацияси қандай қабул қилинганди?

Мустақиллик ғояси ҳамма жойда тўлқинланган ва бу тўлқин бирин-кетин соҳиллардаги қояларни йиқитаётганди. Баъзи жумҳуриятларда бу тўлқин қаршисига танклар, турли силоҳлар олиб чиқилса-да, тўхтатишнинг имкони бўлмаётганди. Чунки бу тўлқиннинг орқасида енгиб бўлмас куч – халқ бор эди. Бу тўлқин эстираётган шамол ҳар бир эшикдан ичкарига кираётган ва инсонларнинг қалблари, шуурларини қитиқлаётган эди.

Аммо биз энг орқада бўлмасакда, энг орқадаги ўринлардан бирида эдик. Анашу орқадалик демократ депутатларга тинчлик бермас эди. Мустақиллик ҳар биримизнинг кўнглимиздаги энг улкан орзу эди.

Continue reading

ЯҚИН МОЗИЙ

1.СЎЗ МУЛКИ ЖАҲОНГИРЛИГИГА ДАЪВОГАР

2.КУНДАГА ҚЎЙИЛГАН БОШ

3.КИМГА АЙТАЙ ДАРДИМНИ?

4.“ҚАЛЪА ИЧИДАН ОЛИНАДИ”

5.“ЛАМБАДА” ёки БЕҲАЁ ЎЙИН

6.МАРАТУЛАР

7….ОТТИРАДИ

8.ЛИДЕРЛАРНИНГ ЎРНИ ВАТАНДАДИР

9.МУСТАҚИЛ ДАВЛАТ ВА ҲУР МИЛЛАТ

10.РЕВОЛЮЦИОН ЭМАС, ЭВОЛЮЦИОН…

11.ВАТАНГА ҚАЙТИШ ҲАҚИДА

12. ОНА ТИЛИМ

Continue reading

Яқин мозий

Ўзбек тили давлат тили даражасига кўтарила олмади. Нега?

Бундан 19 йил олдин Ўзбек тили ҳақида қонун қабул қилинганди.

1. Бачканалик ва маданият

1992 йилда Озарбайжон президенти Абулфайз Элчибей Кремлда Борис Елцин билан учрашар экан, Кремлни ларзага солди. У русларнининг оғзини ланг очиб қўйиб, ўз она тилида гапира бошлади. Елцин аввалига нима бўлганини тушуна олмади. Кейин масалани англаб етди шекилли, мийиғида кулиб, атрофидагиларга қаради. Улар елка қисиб турардилар. Ўшандагина Кремл корчалонлари мустақил бир давлат раҳбари билан учрашаётганларини ҳис этгандилар. Continue reading

Яқин мозий

Нега бир жойда депсиниб турибмиз?

Сиёсатчи ва лидер мутлоқ бошқа-бошқа одамлардир. Ажратиб олиш учун ҳар иккаласини ҳам кўра олиш керак. Бугун биз сиёсатчиларни кўриб турибмиз, аммо лидерларни кўра олмаяпмиз. Нега?

Фараз қилинг. Бур гуруҳ одам йўлга чиққан. Унинг олдида икки киши. Бири олдинга қарамоқда, иккинчиси орқага. Олдинга қарагани лидердир, яъни йўлбошчи. У йўлни билади, ўзи қаерга боришини, одамларни қаерга олиб боришни билади ва амали билан одамларга йўл кўрсатмоқда, олдинга қараб кетмоқда. Continue reading

Яқин мозий

ТЕМИР ТЎСИҚЛАР

Ёки уларни қандай ҳатлаб ўтиш борасидаги ўнлаб саволларга мухтасар жавоб

1.Лидерман деган одам учун Ватаннинг қамоғи ҳам Ватан!

Бугун “президент бўламан” деган ҳаваскорларнинг сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Лекин улардан бирортасида сайловга яқин йўлатилмаслик учун қўйилган темир тўсиқларни қандай қилиб бузиш режаси йўқ. Умуман бугунги шароитларда бу тўсиқни бузиш мумкин-ми? Бу саволга жавоб беришдан олдин тўсиқларнинг ўзи нима деган саволга тўхталиш керак. Continue reading

ЯҚИН МОЗИЙ

Ўнг сўз ўрнида

СЎЗ МУЛКИ ЖАҲОНГИРЛИГИГА ДАЪВОГАР

Битилмаган бир қоида бор: шогирдлар устоз ҳақида ёзишса ярашади. Неча йилларки, ана шу анъана давом этиб келмоқда. Жумладан, мен ҳам кўп азизларнинг улуғ йўллари, ҳаётни безаган умрлари, сизу бизга сабоқ бўлган дунёлари хусусида кўп ёзганман. Аммо шогирдим ҳақида илк бор қўлга қалам олишим.

Бунинг сабаблари анча. Аввало шогирд мисоли фарзандинг каби  дил риштаси. Ота-боболаримиз ўғил – қизларни мақташнию кўз-кўз қилишни олижаноб иш деб ҳисобламаганлар. Қолаверса, мақтов туфайли шогирдни талтайтириб қўймасмиканмиз деган истиҳола бор. Хуллас, кўзга кўринмас хитой деворлари-ю, андиша ва минг ўй-хаёллар у ҳақда дадил бир сўз айтишга йўл қўймас эди. Назаримда, энг асосийси ҳақиқий шогирдсизлик ҳамда унинг , яъни толиби шогирднинг келажагига шубҳа билан қараш ҳисобланган. Continue reading

ЯҚИН МОЗИЙ

КУНДАГА ҚЎЙИЛГАН БОШ

ёки мустақилликнинг машаққатли йўллари хусусида сўз

МОЗИЙГА МУРОЖААТ

Сайхун ва Жайхун ўраб турган бу заминнинг “пешонаси шўр” экан. Нега дейсизми? Ахир қайси юрт бу қадар кўп азият чеккан, бу қадар кўп талофат берган, бу қадар кўп қони тўкилган? Уч карра тили, етмиш етти марта қўли кесилган бу юртнинг тақдири ҳақида ҳали ҳеч ким аниқ тасаввурга эга эмас ва ҳали бери бу қусур барҳам топмаслиги аниқ. Continue reading