Ўзбек тили

jm_2014-05Мухолифат-ҳуқуқбузар, мухолиф-душманми?

Ҳукумат назорат қилмаслиги тилнинг эркинлигидир. Агар тил ҳукумат назоратига ўтса, халқ ўзининг муқаддас бойлигидан ажралади. Шунинг учун тил эркинлиги учун кураш муҳим вазифадир.

Ўзбек тилининг эркинлиги  учун нима қилиш керак, дейилганда уни қутқариш керак деган бўлардим. Биринчи галда ҳукумат ва ҳукуматпарастларнинг зулмидан. Тилнинг ривожи билан мустақил олимлар, мустақил мутахассилар шуғулланиши керак. Ҳукумат уларнинг ишига аралашса, калтак кўтариб, бошларида турса, у ҳолда оддийгина луғатлар ҳам сиёсий китобга айланади.

Ҳукумат тилга қоровул бўлганда нималар юз беришини қуйидаги сўзлар таҳлилида кўриш мумкин.

Мухолифат – Бу сўзнинг этимологиясига қарасак арабчадаги “мухолафат”  калимасидан келиб чиққан бўлиб, келишмовчилик, тескарилашиш  маъносини беради. 1981 йилда нашр этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (З. Маъруфов таҳрири остида)да “мухолафат”  сўзи “қарама-қаршилик, хилофлик, зиддият” деб тавсифланган. Continue reading

Advertisements

So’z haqida so’z

Maydon ko’kka ko’tarilgan, burgut esa yerga yiqilgan kun

-Nega ko’z yosh to’kayapsan?-deb so’radi Burgut oqayotgan irmoqni ko’rsatib.

-Bu ko’z yoshi emas, bu sening panjangdan oqayotgan qon,-deya javob qildi Maydon.

Jahldor Burgut Maydonni tortqilab ko’kka ko’tarildi. Birdan bo’ron turdi. Maydon aylanib ko’kka ko’tarilib ketdi, Burgut esa yerga quladi.

…Kecha televizorni qarasam,  AQShning muxbirlariyu sharhlovchilari Ukraina haqida gapirarkanlar “Maydon”, “Burgut” degan kalimalarni tinmay ishlatardilar. Tarjima qilib emas, o’z holida. Faqat “Maydon”ni “Maydan”, “Burgut”ni  “Berkut” deyishmoqda. So’z tildan tilga, avloddan avlodga o’zgaradi. Ota-bobolarimiz “Berqut” deyishgan, biz “Burgut” deymiz.

Maydon forsiy kalima. Biz  “choy”ni o’zbekcha degandek bu so’zni ham o’zbekcha deymiz va xato qilmaymiz. Chunki so’z tarixi, etimologiyasi bilan  boshqalarga oid bo’lishi mumkin, ammo uni ishlatganlar uning hokimidirlar. Demak, ingliz tili ham ikki so’z hisobiga boyidi. Aminmanki, tez orada bu so’zlar inglizcha lug’atlarga ham kiritiladi. AQShda tilda ishlatilgan yangi so’zlarni har yilning oxirida lug’atlarga kiritish an’anasi bor. Continue reading

Сўз ҳақида сўз

kitob-jmМайдон кўкка кўтарилган, бургут эса ерга йиқилган кун

-Нега кўз ёш тўкаяпсан?-деб сўради Бургут оқаётган ирмоқни кўрсатиб.

-Бу кўз ёши эмас, бу сенинг панжангдан оқаётган қон,-дея жавоб қилди Майдон.

Жаҳлдор Бургут Майдонни тортқилаб кўкка кўтарилди. Бирдан бўрон турди. Майдон айланиб кўкка кўтарилиб кетди, Бургут эса ерга қулади.

…Кеча телевизорни қарасам,  АҚШнинг мухбирларию шарҳловчилари Украина ҳақида гапирарканлар “Майдон”, “Бургут” деган калималарни тинмай ишлатардилар. Таржима қилиб эмас, ўз ҳолида. Фақат “Майдон”ни “Майдан”, “Бургут”ни  “Беркут” дейишмоқда. Сўз тилдан тилга, авлоддан авлодга ўзгаради. Ота-боболаримиз “Берқут” дейишган, биз “Бургут” деймиз.

Майдон форсий калима. Биз  “чой”ни ўзбекча дегандек бу сўзни ҳам ўзбекча деймиз ва хато қилмаймиз. Чунки сўз тарихи, этимологияси билан  бошқаларга оид бўлиши мумкин, аммо уни ишлатганлар унинг ҳокимидирлар. Демак, инглиз тили ҳам икки сўз ҳисобига бойиди. Аминманки, тез орада бу сўзлар инглизча луғатларга ҳам киритилади. АҚШда тилда ишлатилган янги сўзларни ҳар йилнинг охирида луғатларга киритиш анъанаси бор. Continue reading

Тил, баҳс ва ижод

Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Бироз сатира кўринишида ҳам ҳаракат қилган эдим. Ўхшамаган бўлса узр!

ЧАЛА МУЛЛАНИНГ ДАРДУ ҲАСРАТЛАРИ
(Бу сатира кўринишида ёзилган бўлиб, баъзи бир воқеа ва сўзлар учун барчадан узр сўрайман. Ўзбек ҳалқининг бир биридан ширин шевалари борки уларнинг барчаси ўзгача жаранглайди. Ҳурмат билан Мистер Қалампир)

Россиянинг оппоқ қори, изғирин шамоли ва аёзли кечалари жуда ёмон бўларкан. Бугунги кунга атаб олган ноним ярим кунга ҳам етмасая?!
Ёшлигим, талабалик йилларим ёдимга тушиб кетди, айниқса токчадаги чанг босиб бегонага айланиб улгурган, мени кўзи тўрт бўлиб кутаётган “жонажон” дипломим …

1-ҚИСМ
(1995 йил. Тошкент. 3-курсда практикада бўлганим)
1.
Бугун ҳам хумкалла домланинг қилаётган маърузасини эшитувуза шакилли?! Нима энди, қўлим оғриб бир неча бет ёзишимга тўғри келадими?!
Атрофга назар солворсам, ҳар доимкидей аудиториядаги барча болла ўз ишлари билан банд. Кимдир ўзи билан оп келган журналини ўқийдимией! Кимдир севган қизига турмулиб турган, яна кимдир китобдан бошини кўтармай роман ўқивоттими, бошқа бириси эса домланинг сўзларини секретарга ўхшаб кўчиривоттимией! Continue reading

Баҳс

“Бу замин миллатимиз эри”.

Ҳурматли Жаҳонгир ака!
Ҳурматли Шоҳижаҳон!
Лотин алифбосида ёзишга қийналиш ва кўп хатолар бўлмоқда. Айниқса, Ц ҳарфини қўллашда. Яна бир муаммо ойларнинг номини ёзишда масалан биз кирилда ўрганганлар “октябрь” ни лотинчада “Oktabr” деб ёзишимизга тўғри келмоқда. Қани бу ерда тушиб қолган “я” ҳарфи?
Сизнинг бир танқидий фикрингиз эътиборга лойиқ. У ҳам бўлса Ў Қ Ғ Ҳ ҳарфларини лотинчада ёзилишидаги тартибларнинг бузилишидир.
Яна бир лотинчада катта хатолик шуки “Э” ҳарфи билан “Е” ҳарфини сиам эгизак қилиб ёзишаётганларидир.
Мана қаранг:
“Бу замин миллатимиз ери”. Буни лотинчада баъзи бир шиорларда ҳам жуда қўпол тарзда бузиб ёзишмоқда.
Bu zamin millatimiz eri” .
Кулиб юбордингиз чамамда. Бошқаларнинг тушуниши учун эса кирилчада ёзаман.
“Бу замин миллатимиз эри”.
Бунинг фарқига кўп киши бормаяпти. Continue reading

Ҳақиқат-баҳснинг меваси

ЎЗБЕК тилига бефарқ бўлмаганларингиз учун миннатдорчилик билдираман!

Ассаламу алайкум, Алижон, Мистер Қалампир, Жаҳонгир ака ва бошқа барча ўқувчилар.
Алижоннинг мен ёзган фикрларга баъзи муносабатларини таҳлил қилмоқчиман. Ростдан ҳам лотин ёзувига ўтилгандан сўнг бир неча бор қайта ўзгартирилди ва ҳали ҳам тўла тадбиқ бўлгани йўқ. Ҳа деб ўзгартиравериш умуман керак эмас. Шунинг учун етук ўзбек тилшуносларини тўплаб бир неча йиллик музоракаю муҳокамалардан сўнг ўзгармас қилиб қабул қилиниши лозим. Мен нима учун «олди», «келди» сўзларидаги охирги товушни ифодаловчи ҳарф қўшилиши керак дедим, сабаби ўша товуш баъзан тилимизда битта ўзи ишлатилади. Уни ночорликдан «А?!» каби ёзишга тўғри келади. Бу ҳайратни англатади ва умуман «а»га яқин эмас. Тасдиқни билдириш учун умуман оғизни очмаган ҳолда «ҳм» дейилади, инкор этиш учун эса юқорида келтирилган товуш қисқа қилиб бир ёки икки марта қўлланилади. Уни сизнингча қандай ёзиш керак?! «аэ» кабими?! Шунинг учун ҳам кўпгина нозик ҳис-туйғуларимизни тўғри ифодалай олмаймиз. Continue reading

Тил ҳақида мулоҳазалар

Оддий бир ўзбекнинг фикри

Мен тилшуносликдан узоқ бўлган соҳа мутахассисиман. Лекин миллатим ўзбек ва Ўзбекистонлик бўлганлигим учун ўзбек тилининг ривожланишига, у ҳақда чиққан мақолаларга бефарқ қарамасликка ҳаракат қиламан. Албатта ҳамма мақола ва китобларни ўқиб чиқишга ҳар доим ҳам вақт бўлавермайди. Имконим етгунча ўқийман ва фикр билдиришим мумкин.

Ўзбек алифбосининг охирги 100 йилликда неча марта ўзгарганлигини олдин қисқача эслаб ўтайлик. Адашмасам (бу ерда аниқ саналар эсимда йўқ) XX асрнинг 20 йилларида илк бор араб алифбосидан лотин алифбосига ўтган. Кейин 30 йиллар охирида лотин алифбосидан кирилл алифбосига, 90 йилларда яна араб алифбосига ўтказиш ҳақида кимлардадир ғоялар бор эди шекилли, ҳамма ўрта макабларда эски ўзбек алифбоси ўқитилиб қолинди. Ўшанда бизлар ҳам араб ёзувидан озми кўпми бохабар бўлганмиз. Кейин бирданига лотин алифбоси мактабларда ўргатила бошлади. 94-95 йилларан бошлаб 1-синфга келган ўқувчилар 100% лотин алифбосида ўқитилди. Уларнинг кўпчилиги ҳозир университетларни битириб мутахассис бўлиб ишламоқда. Кўпчилиги кирилл алифбосида ёзилган китобларни ўқий олмайдиган даражада. Мактабда рус тили ўтилади кирилл ёзуви ўша вақтда ўргатилган дейиш мумкин. Лекин ҳозир мактабни битирган ўқувчиларимизнинг ҳаммаси ҳам рус тилида ҳаттоки ўқишни билади дейиш қийин. Лотин алифбосига ўтгандан кейин ҳам бу алифбо ўзбек тилига бир неча марта мослаштирилди. Мактабда ўқиган давр эсимда аввал туркча ҳарфларга ўхшаш ҳарфлардан фойдаланди. Кейинги йил ўзгартириш киритилди деб яна бир-иккита ҳарфлар қайтадан ўргатилди. Адашмасам бу ҳолат 2-3 марта такрорланди ва хуллас ҳозирги вақтда қўлланилаётган ўзбек тилидаги лотин алифбосига тўхталди. Continue reading