Оқсаройнинг сўз ўйинлари

maddoh1Сиёсий сатира

31. Пулхўрор

“Катта”нинг оилавий хазинабони тушумлар озайганидан шикоят қилди. У биринчи бўлиб суҳбатга прокурорни чақирди:

-Ука, сизга меҳр қўйиб, прокурор этиб тайинлаган эдим.

-Қуллуқ, бир умрга миннатдорман, эгилган қулингизман. Ўл десангиз ўламан, қол десангиз қоламан.

-Бу ишга ўтиш арафасидаги қарзларингизни ёпдингизми?

-Ёпдим отахон, ҳаммасини текисладим.

-Уй-жойни нима қилдингиз?

-Уй-жойларнинг ҳаммасини битказдим. Continue reading

Advertisements

Сиёсий сатира

sapojnikОқсаройнинг сўз ўйинлари

30. Сапожник

“Катта” меҳмондан қайтаётганди. Ёшликдаги қадрдони сапожник Муллоқанднинг дўконига бош суқди:

-Ҳорманг ока тўра,-деб унга қўл узатди.

Этикдўз қўлидаги компютерини бир четга қўйиб, ўрнидан сакраб турди:

-Хуш келдингиз, сафолар келтирдингиз. Акун, қулни осмайсиз, бу тамонга поча босмайсиз, деб ўйлардим. Кичик кўрмайдиган, кучук ҳурмайдиган бўлиб қолгандик. Одами дигар дигар ҳаст, моли жигар жигар ҳаст. Қaдами ҳасанот, пойабзали тожи сар!

-Ишлар қалай?

-Раҳмат, акамулло… Қаранг-а, неча йиллар гузашта бўлопти?

-Аммо ўша-ўша ўзгармабсиз,-деди “Катта” деворга осиқлик суратга қараб. Continue reading

Сиёсий сатира

maddoh1Оқсаройнинг сўз ўйинлари

29. Маслаҳат

“Катта” Оқпошшо билан ош еб ўтирганди.

-Кўрдингизми, хохол укам келмади,-деди Оқпошшо унга.-Кейинги пайтда гапга кирмаяпти. Бир урсам ўлиб қолади. Шунинг учун кексамиз сифатида сиз унинг қулоғини тортиб қўйсангиз.

-Мени ҳам бир урса, нима қиламан, кейин?, -деди “Катта”

-Мен урсам деяпман. Қулоғингизга пахта қўйганмисиз, отахон?

-Пахтакормиз, пахта қўямизда… Истасангиз сизга ҳам қўямиз.

-Кейинги пайтда бизга пахта қўяман деганлар кўп. Лекин айтгани билан қилгани тўғри келмаяти.

-Ошдан кейин кўрасиз, хахолни ясаб қўяман!

Continue reading

Сиёсий сатира

iak_lukashОқсаройнинг сўз ўйинлари

28. Комрад

“Катта” белорус ҳамкасби билан очилиб-сочилиб суҳбат қилди ва қайтиш олдидан ундан сўради׃

-Нега ҳаммани “комрад” дейсан?

-Тилимизга кириб қолган. “Комрад” Сталиндан меърос. Чет элликлар у кишини “товарищ” деб мазах қилган бўлса, у киши уларни “комрад” деб ўз сўзи билан урган!

-Сан ҳам бизни ураяпсанми унда? Товарищ деб қўя қол! Қанчалик яхши гап. Ўзбекчада ўртоқ бўлади. Жуда қўпол. Тўғрисини айтсам, ўзбекча гапириш жонимга тегиб кетган. Билмаган тилингда гапириш илоннинг устидан ҳатлашдек гап. Чўчиб турасан. Қўрқув қайноқ сувдек бошингга чак-чак уриб туради. Урус тилида гапирсам, яйраб кетаман. Ҳамма гапимни бемалол айта оламан. Дилим равшан тортади,-деди “Катта” уф тортиб.

Continue reading

Сиёсий сатира

aldarkusa1Оқсаройнинг сўз ўйинлари

27. Таъсир

“Катта” ҳузурига келган муфтий билан суҳбат қурди.

-Ука, чин юракдан табриклайман, “Дунёнинг энг таъсирли 500 мусулмони” рўйхатига кирибсиз, деб эшитдим.

-Қуллуқ, отахон, қуллуқ!-деди муфтий ўрнидан туриб.

-Ўтиринг, ўтираверинг, ука. Ким эълон қилибди бу рўйхатни ўзи?

-Уммони моликдаги исломий тадқиқотлар маркази, отахон.

-Ҳмм.. Биринчи ўринни кимга берибди?

-Биринчи ўринни Саудия қиролига, иккинчиси бир нотаниш шайхга, учинчи ўрин эса оятулло Ҳумайнийга.

-Хайрият ҳам мани киритишмабди. Гала галварслар орасида қоларканман. Continue reading

Сиёсий сатира

aldarkusa1Оқсаройнинг сўз ўйинлари

26. Хизмат

“Катта” нинг қабулига ”ишловдан чиққан” бир тенқурини олиб киришди. Ачом-қучоқ, мақта-мақтадан кейин “Катта” уни саволга тутди.

-Аҳвол қалай, биродар?

-Ўтган йилгидан анча яхши.

-Свет ўчмаятими?

-Ўтган йилга нисбатан бу йил тинчмиз. Ўтган йили кун ора ўчавериб сил қилганди, бу йил ҳарна шу балодан қутулдик.  Кўп яхши томонлари бор, эрта ётиб эрта турамиз. Сабил қолгур нега ўчди, ана ўчди, мана ўчди деган гаплардан қутулдик. Ота-боболаримиздек шод-хурраммиз.

-Газ борми, газ? Continue reading

Оқсаройнинг сўз ўйинлари

piramidaСиёсий сатира

25. Пирамида 

-Биз аллақачон демократия қуриб қўйганмиз. Биринчи демократ ўзимман, десам мақтаниш бўлмайди,-деди “Катта”  узоқдан келган олий мартабали  меҳмонга.

-Лекин сизни демократ эмас, емократ деб айтишмоқдаку?- савол берди меҳмон.

-Буни оғзига кучи етмаганлар айтади. Кўрдингизми, ҳатто сиз ҳам мени ҳақорат қилаяпсиз ва сизга индамаяпман-ку? Деразадан олиб отмаяпман-ку?. Бу демократия бўлмай нима?

-Деразангиз решёткали бўлгани учун кўнглим тинч,-дея ҳазил қилди меҳмон ва׃ -Ўзингизни танқид қилганларни ё қаматар ёки сургун қилар экансиз?-деди.  Continue reading