Мустақиллик қаҳрамонлари

Узтоз билан Турк дунёси қурултойида. Измир.

Узтоз билан Турк дунёси қурултойида. Измир.(1994).

СССРни зирқиратган ўзбек

Йиқилмас чинор

Биз боболари, ўтмишдошлари билан жуда ҳам фахрланадиган халқмиз. Лекин баъзан режимгагина ёққанларни қўшилиб мақтаймиз, ёқмаганларини эсламаймиз. Худди Советлар Иттифоқини узоқ йиллар давомида зир-зир титратган Боймирза Ҳайитни ёдга олмаганимиз каби.

Боймирза Ҳайит Туркистон тарихининг 20-асрдаги чинорларидан биридир. Яна ҳам аниқроқ айтсак, улкан чинори. Чунки Туркистоннинг 20-асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ёритишда унга тенг келадиган бошқа олим йўқ. Ўша даврда йўқ эди ва ҳалига қадар йўқ.

Оқни оқ, қорани қора дегани учун уни “Ватан хоини” деб атадилар. Бу ибора унга нисбатан ўз мазмунини йўқотди ва ватансевар англамига келди. Чунки ўша кезда ватанини Боймирза Ҳайит каби кучли севадиган бошқа одам бўлмагани ва “Ватан хоини” калимаси доим унга қарата айтиб турилгани учун ҳам бу ибора ўз мазмумини ўзгартирди. Continue reading

Мустақиллик декларациясининг 25 йиллиги

1991yil. O'zbekiston xalq deputatlari Vohid A'zamov, Toyiba To'laganova va Jahongir Mamatov.

 O’zbekiston xalq deputatlari Vohid A’zamov, Toyiba To’laganova va Jahongir Mamatov.

1990 йилнинг 20 июн куни Ўзбекистон Мустaқиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мустақилликнинг шу ёрқин куни муносабати билан сизларни самимий қутлайман.

Декларацияси қандай қабул қилинган эди?

Мустақиллик ғояси ҳамма жойда тўлқинланган ва бу тўлқин бирин-кетин соҳиллардаги қояларни йиқитаётганди. Баъзи жумҳуриятларда бу тўлқин қаршисига танклар, турли силоҳлар олиб чиқилса-да, тўхтатишнинг имкони бўлмаётганди. Чунки бу тўлқиннинг орқасида енгиб бўлмас куч – халқ бор эди. Бу тўлқин эстираётган шамол ҳар бир эшикдан ичкарига кираётган ва инсонларнинг қалблари, шуурларини қитиқлаётган эди.

Аммо биз энг орқада бўлмасакда, энг орқадаги ўринлардан бирида эдик. Анашу орқадалик демократ депутатларга тинчлик бермас эди. Мустақиллик ҳар биримизнинг кўнглимиздаги энг улкан орзу эди.

Continue reading

Мустақиллик қаҳрамонлари

jm_toyiba_vohidТОЙИБА ТЎЛАГАНОВА

Танишув

Иқтисод фанлари кандидати Толиба Тўлагановани илк марта 1990 йилнинг 24 март куни кўрдим. Биз сессия оралиғида тузилажак комиссиялар масаласини муҳокама қилаётган эдик.

Эшик тақиллаб, бир жувон кириб келди ва майин овозда:

-Менинг номим Тойиба Тўлаганова, мени ҳуқуқ комиссиясига ёзишган экан, сизларга ўтсам бўладими?-деди.

Ошкоралик комиссиясига раҳбар бўлган Эркин Воҳидов:

-Бу масалани Ислом ака билан маслаҳат қилишимиз керак. Ўзимизча қарор беролмаймиз,-деб жавоб қилди. Continue reading

Мустақиллик қаҳрамонлари

zindon“Бу одам рафиқини ҳам, рақибини ҳам кечирмайди!”

“2001 йилнинг 6 июл куни Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, собиқ Ўзбекистон Халқ депутати, “Бирлик фаоли” Шовруқ Рўзимуродов ўлдирилди.” Хабарлар оқимидан.

…Ўзбекистон Халқ депутати бўлган Тойиба Тўлаганова (41), собиқ СССР халқ депутати ва Ўзбекистон халқ депутатларининг рўзномаси “Халқ сўзи”нинг илк бош муҳаррири Аҳмаджон Мухторов(57), мустақиллик учун кураш йилларининг Ўзбекистон халқ депутати Шовруқ Рўзимуродов(44)…. Улар Аллоҳнинг марҳаматига қовушган бўлсинлар!..

1990 йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Олий кенгаши тўққизинчи чақириқ биринчи сессиясида Аҳмаджон Мухторов нутқ сўзлаб: “Демократик жараёнларни янада ривожлантириш, сиёсий ўзгаришларни чуқурлаштириш, конституцион тузумни, фуқароларнинг ҳуқуқларини, эркинликлари ва хавфсизликларини мустаҳкамлаш, бошқарув олий органларининг ўзаро алоқасини такомиллаштириш мақсадида президентлик бошқаруви жорий этишни”таклиф қилди. Continue reading