“Бошқа дунё” туркумидан

oy2Юрак тутилиши
-Бу ёғи жуда оз қолибди, тиббий васиятнома ёзиб қўйишни ҳaм унутманг,- деди докторим қўлидаги анализ натижаларига қараб.

“Тиббий васиятнома” дегани ўлгандан кейин синовлар ёки фойдаланиш учун вужуднинг турли қисмларини парчалаб олишларига рухсатнома дегани. Истаган одам ёзади, истамаган йўқ. Мол-мулк ҳақида ҳам васиятнома ёзиб қўйиш керак. Бўлмаса ҳамма нарса ҳукуматга ўтиб кетади.

Америкада докторлар шунақа, юзинг-кўзинг демасдан шартта айтади, қўяди.

Гап докторлар ҳақида эмас, юрак ҳақида. 1986 йилга қадар бу борада ташвишсиз эдим. Ўшанда илк бор кўкрагимда оғриқ пайдо бўлганда “Касалхонага ётиш керак”, деди доктор. Continue reading

Advertisements

Бошқа дунё

tuyda14.Ҳадик

-Азизлар, Худога шукур ўзимизнинг мустақил ватанимиз ва азиз юртбошимиз бор. Гарчи Америкада мардикор бўлиб юрган бўлсакда ана шу туйғулар билан яшаймиз. Мен ўзим жуда катта олимлар сулоласининг аъзосиман. Оиламиздан мен каби фан докторлари жуда кўп чиққан. Тақдир тақозоси экан, мана беш-олти йилдан бери Америкада юрибман. Меҳнатнинг оқ-қароси йўқ. Кучимиз етганча ишлаб у йўқда қолган оиламизга етказиб турибмиз. Мени қувонтирадиган яна бир нарса бугун шогирдларимизни Қозоғистонда, Россияда, Авропада ва мана Америкада ҳам учратиш мумкин. Шу ерда атрофимизда ҳам шогирдларимиз ўтиришибди. Келин ҳам шогирдимиз. Келин-куёвга арзимас  бир ҳадя олиб келганмиз… Continue reading

“Бошқа дунё” китобидан янги боблар

Har bir haqida alohida hokoyalar yozishga arzugulik amerikalik-o'zbeklar davrasida

Har biri haqida alohida hokoyalar yozishga arzugulik yaxshi insonlar-amerikalik o’zbeklar davrasida

13.Бегона биродарлар

Пойтахт Вашингтон алоҳида штат ҳам эмас, бирорта штатга ҳам кирмайди. Шу номда алоҳида штат бор.  У Тинч окени томонда. Вашингтон шаҳри эса Атлантикага яқин-пойтахт, мустақил шаҳар. Унча бой эмас. Чунки Америка солиқлар ҳисобига яшайди. Солиқларни эса штатлар ва федерал ҳукумат йиғади. Шунинг учунмикан, Вашингтоннинг кўчалари ўйдим-чуқур, машина қатнови ёмон, уй-жойлар эски. Лекин янги ва яхши уйлари ҳам бор, жуда қиммат туради. Бу шаҳарда бой одамлар анчагина. Шунга қарамай, Орегондек жойдан кўчиб келган учун илк таассурот-ғариб шаҳарга ўхшайди. Continue reading

Бошқа дунё

mehmon 12.Машина савдоси

“Биринчи машинам” бўлимида “Ҳундай” (Hyundai) воқеасига келиб қолгандик. Давом этамиз.

Бундай машиналарни Америкада сотадиган диллершип янги очилгани учун кредит тарихи(харид ва тўлов тарихи)га қарамасдан  қарзга берди. Икки йилга фойиздан озод ҳам қилишди.

Қарзга олдик… қани энди уйқу келса? Энг ёмон кўрганим қарздор бўлиш. Бунинг устига уни майдалаб тўлагунча қиймати қирқта қирдан ошиб кетади. Фойиз оладида. Шунинг учун “Емаймиз, ичмаймиз, қарздан қутуламиз” шиорини ишга солдим. Қисқа вақтда машина ўзимизники бўлди қолди.

Лекин олти кишилик оила битта машина билан  ҳеч нарсага улгурмас экан. Биз турган жойда автобуслар юрмайди. Автобус юрадиган йўлга қадар 2-3 километр. Умуман Америкада топган пулингизнинг анчагина қисмини машина “ейди”. Суғуртаси ҳам “фалакда”. Марказий шаҳарларда жамоат транспорти бор. Аммо  шароит яхши эмас.  Шароити тузукроқ жойга бордингизми, машинангиз бўлмаса ҳаёт йўқ. Бир умр машинага пул тўлайсиз. Continue reading

Бошқа дунё

savollar 11.Тангри тарафдори

Орегонда қиш ва баҳордан чиқдингизми, кузга тутиласиз, деган гап бор. Бу дегани йилнинг қарийб ҳамма вақти ёғингарчилик бор ва ёз жуда қисқа дегани. Шунинг учунмикан, ёз “одим отдими” аксарият одам дам олиш кунлари ё паркларга чиқади ё Тинч океани соҳилига қараб йўл солади. Қуёшли кунларнинг бирида Бивертондаги марказий паркка чиқдик. АҚШнинг бошқа жойларида бўлганидек, бу ерда ҳам  “стол-стул”лар  ўрнатиб қўйилган. Ёнгинасида эса қўра. Биттасида уйда “мариноват” қилиб келинган қўй гўшти ва товуқ оёқчаларини жизиллатаётгандик, новча бир киши келиб қолди׃

-Ассалому алайкум, ўзбек экансиз, Худойимдан айланай,-деди.-Саккиз йилдан бери ўзбекни учратмагандим. Continue reading

Бошқа дунё

10. ЁЛҒОНГА ИШОНИШ

Орегонда қизилтанли(ҳинд)лар билан боғлиқ кўп жойлар ва афсоналар бор.  Бу штатда  ҳаммаси бўлиб беш ой яшаган бўлсакда, деярли барча тарихий жойларини бориб кўрдик. Шулардан бири Крейтер кўли. Бу Америка тарихига кирган ва федерал миқёсда шарафига танга пул чоп этилган кўлдир.

Бир куни Меҳмет бизни шу кўлга олиб борди. Фавқулодда гўзал жой. Баъзилар бу кўлни “Инсоннинг ёлғонга ишонишининг ҳужжати” ҳам дейишаркан.

Гап шундаки, қизил танлиларнинг бир қабиласи шу минтақага келиб жойлашибди. Кўлнинг суви жуда тиниқ ва осмондаги булутларни кўлнинг тубига боқиб томоша қилиш мумкин.

Қизил танлиларнинг болалари кўл бўйига келиб, булутларга ошиқ бўлиб, кўкда учган қушларни кўл тубидан ушлайман деб чўкиб кетаверишибди. Continue reading

Бошқа дунё

9. Қарсаклар

Ўзбекистонда машина ҳайдамаганман. Тўғриси бир марта чамаси икки километр масофага ҳайдагандим. Ўшанда Ориф деган дўстимнинг машинасида Самарқанд туманининг Ражабамин қишлоғидан район марказига борадиган йўлда ҳайдашни машқ қилдик. Катта йўлда машиналар кўп бўлгани учун қишлоқ йўлига ўтдик. Тупроқ кўчадан чангитиб кетаётгандим, бирдан ёзадиган мақолам ҳақида хаёлга толибман, онийдан машина йўлдан чиқиб кетди. Ёнгинамизда катта сой оқаётган эди. “Фургон” ағдарилиб сувга тушди. Машинанинг “оёқлари” осмонда, бизнинг бошларимиз пастда, сувнинг ичида. Кўзимни юмиб олганман. Худди сув остида нафас олмай турган одамдек рақамларни санаяпман. 20, 21… 33, 34… 44, 45… Қандайдир куч мени машина ичидан тортқилай бошлади. Шу пайт ичимга сув ўта бошлади. Нафасим қайтди. Бир пайт ўзимга келсам, бош устимда бир қанча одам. Ориф ҳам бор. Ранги учиб кетган. Continue reading