ТУРКИЯДА ТЎРТ ЙИЛ

Муҳожирнома
4.ОЛТОЙЛИ
МС ўз оиласи ва Атҳам Розиқов(МХХ жосуси)ни олиб Истанбулга кетгач, биз ўз ташвишимиз билан машғул бўлдик. Бу кўпга чўзилмади. Бир кун Мурод иккаламизни Элчибейнинг маслаҳатчиси Ниҳат Чатинқая сўраётганини айтди. Бордик.
-Ҳозир Анвар оби билан гаплашдим,-деди у.
Ҳурмат юзасидан ҳам ишлатиладиган “ака” сўзи туркларда “аби” дейилади, кўчаламада эса “оби” тарзидан қўлланилади.
Анвар оби кимлигини билмасдим. Аммо Мурод Ўзбекистон билан гаплашганда ўзини “Анвар” деб таништирарди. Ҳайрон қолганимни кўриб, Ниҳат Чатинқоя “Анвар Олтойли телефон қилди” деди. Continue reading