ТУРКИЯДА ТЎРТ ЙИЛ

Муҳожирнома

3.АБШЕРОН

Мурод Жўраевни ҳар қанча ундасам ҳам Эрк партиясига аъзо бўлмаганди. Унда МС (Бу қисқартмани истаган одам Муҳаммад Солиҳ ва истаган одам Мадаминов Салай деб ўқиши мумкин-ЖМ)га нисбатан ишончсизлик бор эди. Энди ўйласам, у одам танишда мендан яхшироқ экан. Лекин таниб туриб, билиб туриб тузоққа тушди.

Молиявий масалаларда МСдан узоқ туришга интилардим, Мурод эса МСни бошқаришга уринарди. Анча вақт бошқара олди ҳам. Майли, бу ҳали кейинги воқеалар тафсилотида аниқ бўлади.

Хуллас, Муроднинг Бокуга келиши яхши бўлди. Иккаламиз икки дунё эдик. Доим баҳслашардик, лекин бир-биримизни ҳурмат қилардик. Кўнглида кири йўқ ва кин сақламасди. Унинг келганидан севиндим. Дўстларим билан таништирдим. Бу пайтда бекорчилик, Садратдин билан саёҳатлару зиёфатлар жонга теккан ва иш қидириб қолгандим. Continue reading