Журналистга таклиф
90-йиллар ўрталаридан бери АҚШда яшаб келаëтган таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад Ислом Каримовни очиқ танқид қилиши ортидан устидан икки марта жиноий иш очилган¸ 1993 ва 1999 йилларда президентга туҳмат қилиш каби жиноятларда айланиб¸ халқаро қидирувга берилган.
Журналистнинг Озодликка айтишича¸ узоқ йиллар тазйиқ остида яшаган Самарқанддаги яқинлари уйига 18 август куни маҳаллий расмийлар келиб¸ унинг қора рўйхатдан чиқарилганини билдирган:
– Икки ойдан ўтди¸ Олий судга¸ Ички ишлар вазирлиги ва президент маъмуриятига реабилитация қилишларини¸ яъни тўлиқ оқлашларини сўраб расман мурожаат қилгандим. Мен икки марта ҳам нотўғри айбланганман¸ қариндош-уруғларим менинг ортимдан жуда қаттиқ азият чеккан деб¸ одил бир гуруҳ тузиб¸ шуларни кўриб чиқишни сўрагандим. 18 август куни Самарқандда яшайдиган опаларимнинг уйига одам кепти. Афсуски¸ исми-шарифини сўрашмапти. Вилоят хавфсизлик хизматиданмиз¸ дейишипти. Сўрапти ҳаммасини. Кейин айтипти¸ укангиз тўлиқ оқланганлар¸ келиб-кетишлари¸ истасалар бутунлай келишлари мумкин¸ текшириб чиқтим¸ номлари рўйхатлардан олинган¸ депти. Аммо тўла оқланганим ҳақида бирор ҳужжат кўрсатишмапти¸ беришмапти¸ деди бундай “хушхабар”ларга скептицизм билан ëндашишини таъкидлаган Жаҳонгир Муҳаммад.
“Ozodlik” radiso saytidan.
Filed under: Kundalik | Tagged: Jahongir Mamatov |