Ташқарида бугун сиёсий структурага эга мухолифат борми? Бор бўлса, қани? Мақсади, дастури, низомини ўртага қўйсин. Қурултойида қабул қилсин.
Сайлов олдидан партия ичи алтернатив сайлов ўтказиб, номзод топсин.
Бу ҳал бўлса, ана ундан кейин Ўзбекистонга босим қилиш ричаглари пайдо бўлади.
Шу ҳам қўлдан келмаса, “Мухолифат йўқ, ИАК йўқотган” деб тан олиб, мухолифатни бошидан бошлаб тузишга ва янги ҳукуматдан рўйхатдан ўтишга киришиш мантиқли бўлади. Бу жуда тез қилинмаса, дунё сизни бир тийинга олмайди. Янги сайланадиган президент ҳам.
Илтимос, натижаси чиқмайдиган одимлар отманг! Бефойда чақириқлар қилиб, хориждагиларнинг ҳаммасини душман қилиб кўрсатманг. Миллиий, диний ва бошқа адоватлар қўзғайдиган баёнотлардан тийилинг! Тоҳир Йўлдош, Жума Намангонийлар ўзлари йўқолиб кетишди, аммо диктатурага катта ёрдам беришгани халққа қимматга тушди.
Мухолифат бир кишининг ҳам бурни қонашини истамайди. Буни гапда ҳам, амалда ҳам кўрсата олсангиз, бошқа кучларнинг сиртмоғига кирмасангиз, сафларингиз кенгаяди ва Ўзбекистонда ҳам обрў қозонасиз.
Акс ҳолда демократик жараёнлар бошланиши яна камида 30-40 йил ортга сурилиши мумкин.
Истагим, ўзаро жанжаллар ва нифоқларга чек қўйилсин!
Ниятим, бугунга қадар бот-бот қилинган хатолар такрорланмасин!
Орзуим, хориждагилар ўз ватанларига тўсиқларсиз бориб-келсинлар, имконлари доирасида хизмат кўрсатсинлар. Бу – мамлакат ва халқнинг келажаги учун энг реал, фойдали иш.
Жаҳонгир Муҳаммад.
Сентябр, 2016.
Filed under: Kundalik | Tagged: Jahongir Mamatov |
You must be logged in to post a comment.