Сиёсий сатира

stulТуғилган кунлари муборак бўлсин!
Бугун бир ўзбекнинг суҳбатини эшитдим. Қойил қолдим. Мазмунини бир неча сатрга солдим, сиз ҳам қойил қолмасангиз, айтинг.
-Ҳокимлар порахўр, айниқса вилоят ҳокимлари.
-Президент девонида пора олмайдиган одам қолмаган.
-Миллий Хавфсизлик хизмати-халқнинг душмани
-Ички ишлар вазирлигида битта ҳам виждонли одам йўқ.
-Бош вазир бош қарочи, вазирлар эса мамлакатни ўпирган юҳолар.
-Телевидениени кўрсам, кўнглим айнийди.
-Газеталар ҳатто ҳожатхонада ҳам қўлга олишга арзимайди.
-Халқнинг аҳволи кўчадаги дайди итникидан ҳам баттар.
-Светсиз молхонада яшаган мол каби яшаяпмиз.
-Газимизни бошқаларга бериб, таппи ёқиб юрибмиз.
-Иқтисод дабдала…
-Хусусий мулк йўқ, истаган нарсангизни бир соатда тортиб олишади.
-Табиий бойликларимиз талон тарож қилинди.
-Бир қанча партия тузиб қўйилган, лекин ҳаммаси битта гўр.
-Сенати ва Олий мажлиси ҳам роботхона.
-Ҳукуматнинг ўнг қўли ўнг киссангда, чап қўли билан тарсаки тортади.
-Лекин тинчмиз, бу тинчликни бизга берган Ислом ака бўладилар. Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг ўрнини босадиган одамнинг ўзи йўқ. У одам давримизнинг буюк сиёсатчиси ва мустақиллигимизни яратган ОТА! Туғилган кунлари муборак бўлсин!

Қойилмисиз?

Кимлигини танидингизми?

Нофизий.

%d bloggers like this: