Навбатда турасан
туғилмоқ учун.
Навбатда турасан
сўнг, ўлмоқ учун.
Бу дунё, у дунё
навбат қашқари.
Эл деб курашмоқ
навбатдан ташқари.
22 Ноябр, 1989 йил.
***
Жоним берайин десам,
Жоним ширин.
Кўксим ёрайин десам,
Юрак яширин.
Кўзим берайин десам,
Кўр юролмайман.
Сўзим берайин десам,
Қул бўлолмайман.
29 Ноябр, 1989, Самарқанд.
ЖМ
“Панжаралар” китобидан.
Filed under: she'rlar |
Leave a Reply