Шунақаси ҳам бўлади

ИСТАК

Менда баъзан ”Америкага келган ўзбеклар сиз билан учрашишдан қўрқмайдиларми?” деб сўрашади.

Мен ҳам кўплар қатори бир оддий одамман, ҳар ҳолда қўрқинчли бўлмасам керак.

Бу масаланинг бир томони, бошқа томони эса шу-ки, мен халқимга, Ватанимга, инсониятга қарши бирор жиноят қилган эмасман ва бирор жинояти учун қочиб юрган одам ҳам эмасман.

Бугунга қадар виждонимга қарши ва виждонимни қийнайдиган бирор номақбул ҳаракатга ҳам қўл урганим йўқ. Виждоним буюрганини айтганим, халқ ва ватанга яхшилик келадиган йўлга томон одимлаганим учун кимларгадир ёқмадим. Қувғин этишди, тўҳмат қилишди, қора чапламоқчи бўлишди. Аммо вақт кўрсатди-ки, мен жиноят, қабиҳлик, адолатсизлик томонида эмас, балки адолат, ҳақиқат, ростгўйлик томонида турган ва шу йўлдан ҳеч қайтмасдан, иккиланмасдан ўз сўзимни айтиб келаётган бир оддий фуқаро эканман.

Ҳамма вақт одамларга жиноий йўлни эмас, қонуний йўлни тавсия этиб келдим. Ҳамма вақт диктатурани эмас, диемократияни ёқладим. Бундан кейин ҳам шундай бўлади ва буни билганларнинг баъзилари мен билан учрашишга қўрқадилар ва баъзилари қўрқмайдилар.

Илгарилари “Учрашиб қолсак, кейин ҳукумат авлод-аждодимиз билан қуритиб юборади” деб мулоҳазага борганлар бўлган ва бугун ҳам бор. Қўрққан ҳатто ўз соясидан ҳам қўрқади. Менга бир киши доим “Нега ундай қилмайсиз? Нега бундай қилмайсиз?” деб хат ёзади. Аммо ўзи бир нарса ёзиш у ёқда турсин, ҳатто менга исмини очиқ айтишдан ҳам қўрқади. Албатта, бундайлар билан учрашишга менда ҳам хоҳиш йўқ.

Бугунга қадар учрашганим ўзбекларнинг ҳаммасини терговга тортиш, қувғин қилиш билан шуғулланганда ҳукуматнинг бошқа ишга вақти қолмаган бўларди. Қолаверса, кейинги пайтда менга Ўзбекистондан очиқ мактуб ёзаётганлар жуда кўпайиб кетгани ва Америкага келаётган ўзбеклар мен билан учрашишга интилаётганлари бу одамларда ички қўрқув синмаса ҳам синиш томон бораётганини кўрсатади.

Яқинда бир тележурналист йигит келди. Унинг қайтиб кетгандан кейин ёзган электрон хатидан бир парча келтирмоқчиман, бу кўп нарсани ойдинлаштиради:

“Ватанга яхши етиб келдим. Ҳаммаси жойида. Фақат қайтишим билан бу ердаги муҳитга яна қайта мослашишим жуда қийин бўлди, рости. Чунки Ўзбекистонда айтарли ўзгариш бўлмаган, халқнинг аҳволи аввалгидан-да хароблашган, иқтисодий қийинчиликлар ҳамон давом этяпти. Келиб кўрдимки, одамлар мавжуд тузумдан ниҳоятда норози, сабр косалари тўлиб бораётир. Ҳозирда 2 та одам йиғилса, дарров сиёсатдан гап очилади ва очиқчасига ёзғиришаётганига гувоҳ бўляпман. Оддий қишлоқ одамидан тортиб, манаман деган олим-у зиёлиларгача—ҳамма-ҳамма мавжуд режимдан ниҳоятда норози ва буни яширмайдилар ҳам. Хуллас, вазият тобора издан чиқиб боряпти.

Майли, бу гаплар сиз учун янгилик эмас. Ватандан узоқда бўлсангиз-да буларни мендан яхшироқ биласиз. Сизни яқин келажакда Ватанда кўришни Худодан сўраймиз, барчамиз. Шу жабрдийда халқнинг аҳволини ўз кўзингиз билан кўриш насиб этсин, илойим.

Сиз билан учрашиб, уйингизда меҳмон бўлганим ҳақида дадамга айтдим. Аввалига қўрқиб кетдилар, кейин жудаям хурсанд бўлдилар. Жаҳонгир Маматовдай одам билан учрашибсан, зўр иш бўпти, фақат буни ҳеч кимга айтма, деб қаттиқ тайинладилар. Кейин сиз ҳақингизда гапириб кетдилар. Билдимки, ҳали ўзбек халқи сизни жуда яхши эсларкан, эслагандаям миннатдор бўлиб, ҳақиқатгўй одам эдилар, деб хотирларкан.

Мен қаттиқ ишонаманки, вазият шундайлигича қолиб кетмайди. Ҳали ҳақиқий маънодаги дориломон кунлар албатта келади”.

Буни қайси бир ўзбек истамайди дейсиз.

2007.
ЖМ.

2 Responses

  1. ас.ал. Жахонгир ака чарчамай хормай – толмай океан ортида булсанги3ам биз учун нимадир кимокчи булиб юрибсизми ? Умри3 узок булсин ! Ака охирги янгиликни билган булсангиз Узб ОДКБ дан чикиб АКШ га юз очяпти экан агар сизда аникрок маълумот булса биз билан уртоклашсангиз. Олдиндан рахмат

  2. “ДОНО” ГАСТЕРАБАЙТАР-ЎЗ УЙИГА ҚАЙТАР

    Ҳурматли Жаҳонгир ака!
    Менинг эски бир қадрдон- дўстим бор эди. Шунчалик профессионалки!
    Ўзбекистонда 2 та университетда таълим олган… Аниқроқ айтадиган бўлсак, ” ….” номзодлигига даъвогар эди бечора.
    Ҳозирда минг афсуски, Россияда профессионал “ГАСТЕРБАЙТЕР”!
    Баъзан телефонда уни шундай атасам бироз хафа бўлади. Нима эмиш уни фақатгина “ГАСТЕРАБАЙТАР” деб аташ мумкин экан. Шу дўстим ишлаётган жойида хўжайинининг нетбукини ижара олиб менга бир мактуб йўллабди.
    Унинг мактубини ҳеч бир ўзгартиришсиз Сизга юбормоқдаман.
    ————————–
    кандай? ишла ОКми? эшитдингми янгиликларни?
    биламан сан доим оркада колиб кетасан. хумкалла бошингда не савдолар дустим?
    бугун яна узбекнинг бошига бир балолар бошланадими дейманда
    рассини иккита самалётини тожиклар олиб куйганда хамма тожикни руслар депорт килишни бошлаганди. кейин ахолидан ёшлар тожикларни уришни бошлаганди. телвизорда хар куни шу иккита лётчикни такдири курсатилиб уларнинг масаласини жахон масаласига олиб чикишганди.
    мана карагин бугун бу савдолар биз узбекларнинг бошига хам етиб келди деб уйлайман.
    хайрон колган булсанг керак Узбекистон рассини самалётини “тортиб” олди деб.
    йук огайни. бу ерда бошка гап.
    билмадим энди нима булади. яхшиси интернетдан узинг бир караб кур.
    ОДКБни биласанми? билмасанг хам керак. канча кам билсанг шунча куп яшайсан.
    узбекистон ундан чикаётган экан. жалабдан хам фарки колмади. бир уни куйнига киради бир буникига.
    майли куй буларни. узинг яхшими? кашкадарёга бориб огайниларни куриб турисанми? манам имкон килсам бир бориб самарканд бухоро хоразим шахрисабзни айланиб гулят этаман.
    сенга саломатлик тилайман.
    P.S:улиб колдингми тел хам килмайсан?

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: