Савол-Жавоб

Жиддий хатоларимиз бор

САВОЛ: Мистер Қалампир: Ҳурматли Жаҳонгир ака! Исмимни тўлиқ ёза олмаганим учун мени кечирасиз деган умиддаман. Мен ҳам бошқа мухлислар қаторида Сизнинг асарларингизни Жаҳонномада ўқиб тўғриси лол қолдим. Фикрларим бироз ўз саволларининг жавобини топгандек бўлди. Ҳозирга қадар савол йўлламаганимнинг сабаби мендаги саволларни бошқа мухлислар бериб бўлишгани эди.
Сиздан, малол келмаса, бир саволим бор. Бу мен учун жуда қизиқ.
Сизнинг кўрсатмаларингиз бўйича Ислом Каримов ўзининг атрофидагиларни ўзига керак бўлмай қолганда алмаштиради ва уларни судга боғлаб қўйар экан.
Кўп бўлмади, Бухоро вилоят ҳокими Самойиддин Ҳусеновнинг ўрнига исмини тўлиқ билмайман, балки, Эсанов ….. “жойлашиб” олди.
Чуларнинг ҳолатлари ва сабабларини тўлиқ изоҳлаб берсангиз.
Эшитишим бўйича ушбу кишилар бир жойда туғилишган ва бир жойда фаолият олиб боричган яканлар.
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат…

ЖАВОБ: Мактуб ва эътиборингиз учун катта раҳмат.
Биласизми, Сталин Калининнинг хотинини қамаганда у кабинетида индамай ўтираверган. Худди шу ҳол Ўзбекистонда бугун мавжуд. Буларку бир жойдан экан, хотини мансабдан олинганда эри Каримовга маслаҳатчиликни давом эттирган, эрини қамаганда хотини Каримовни мақтаб ваъзлар айтган ҳоллар ҳам мавжуд.
Самойиддин Ҳусенов оила мафияси Гулнора Каримованинг “мулки” эди. Аммо бу мафиянинг отасини энг катта мафиябошининг қаҳридан Гулнора ҳам қутқара олмади. Лекин Гулнора Ҳусеновнинг ўрнига ўша гуруҳдан одам топиб кўп нарсани қутқариб қолган бўлиши мумкин. Бу энди тахмин. Чунки Каримов қизининг ҳам кўнглидагини ўқийдиган одам.

САВОЛ:Мистер Қалампир: Ҳурматли Жаҳонгир ака!Жавобингиз учун катта раҳмат!
Дунёда мавжуд барчасини билишимиз мумкиндир-у аммо бурнимиз тагини кўролмаслигимиз мумкин.

Айтмоқчиманки, мен ҳар иккаласига ҳам талабгор эмасман. Кўпгина сайтларни кўздан кечирдим ва кечирмоқдаман. Ҳозирда жиддий савол билан мурожаат қилганим фақат Жаҳоннома бўлмоқда. Малол келмаса Сизга ўзимни қизиқтирган саволлар билан боғлансам.

1. Бухоро Амирлигининг сўнгги амири Олимхон ҳам ҳудди ҳозирда Ислом Каримовдек (ИАК ҳақидаги маълумотларни сизнинг сайтингизда ўқиганман изоҳлар билан) олтинларни “керакли” банкларда жойлаштиргани каби ўзлаштиричга ҳаракат қилган экан.

Ушбу икки “аркони олий”ларнинг тафовутларини қандай изоҳлайсиз ва миллат бойликларининг тақдирини қандай кўрасиз? Бойликлар агарда афсона бўлмаса, уларни яна ўз эгаларига қайтариш тартиби қандай бўлади?

2. Халқнинг мақолига айланиб бораётган яна бир мавзу бор!
Гулнора аслида Амир Олимхоннинг қизи эмишки, Бухоро унга амирдан мерос қолмишки! Бу учликни ўзаро боғлаган “ип” нима? Жавобингиз учун катта раҳмат, ҳурмат билан…..М.Қ.

ЖАВОБ: Бухоро амири ва Каримов халққа зулм ўтказишда айни зеҳниятнинг одамлари. Лекин Бухоро амирини урус коммунистлар қулатган, Каримовни эса урус коммунистлар тиклаган. Уларнинг фарқи мана шунда.

Бойликлар масаласига келганда, қўлдан чиққан нарса қайтмаганидек, кетдими кетди.

Бугунгача Амир Олимхоннинг бойликларини ҳатто унинг қариндошлари ололмаётганидек,(ололмайди ҳам) Каримовники ҳам бошқаларнинг коми-карманига кетади. Уларни қайтариб бўлмайди. “Қайтараман”, “қайтардик” деган гаплар алдовчи гаплардир. Амалда халққа қайтмайди. Бу ҳам умумдунёвий бир фожеа.

Гулнора масаласига келсак, унинг сафига Лола ҳам қўшилди ва улар Ўзбекистон бойликларининг кемирувчиларидир. Бу кемирувчилар дунёнинг турли жойларида турли номларда келажаклари учун “ер ости тешикларини” яратиб қўйибдилар.

Улар Саддам ва Қаддофийнинг болаларидек ҳокимиятга интилмайдилар, бу эҳтиросларидан воз кечдилар, бу ўлим билан тугаши мумкин, улар бойликка интилдилар ва қўлимиз қон эмас деб жазодан қочиб қолишлари ҳеч гап эмас.

Улар жуда айёр тулкилардир. Овчилар оз, ҳомийлари кўп. Афсуски, шундай.

Бу ўринда ҳам халқ омадсиз ва халқни талаганлар омадли бўлиб чиқмоқда.

Демакки, жиддий хатоларимиз бор ва уларни топиб тузатмагунимизча омадсизлик давом этади.

ЖМ.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: