Мулоҳаза ва муносабат

Ассалому алейкум Жахонгир ака биз савол бераверамизу узингизни сурамаймиз. Ишларингиз согликларингиз оила аъзолар умуман хаётингиз яхшими.

Сизни рости таниганимга 5-6 ой булган эрсада уз акамдек яхши куриб колдим (бу бор гап пахтамас !!!) негаки менга хакикатни сиз етказдингиз 20йил уйкуда эканман. Рости шундан кейин узбекистондаги ишларни куриб рости гап чидолмай кетяпман. Кани энди бирор имкони бор инсон менга снайпер винтовкасини бериб отиш сабокларини яхшилаб ургатса иккиланмай каримовни пешонасидан отардим. Одам улдириш гунохлигини биламан лекин бу “одамхур” каримовни улдириб гунох килишга тайёрман (Оллох, кечиримли зот). Беъмани гап ёзган булсам узр лекин мен шу ишга тайёрман !!! Хақиқатчи.

Ва алайкум ассалом. Раҳмат, ҳаётимиз жойида.

Уйқудан уйғонмоқ ҳам хайрдур. Сизга хайр муборак!

Мен 20 йилдан бери хавотир билан ёзган нарса таассуфки бугун амалга ошди-Каримов ўзи ўлса ҳам режими қоладиган вазиятни яратди. Биз бунинг олдини ололмадик. Бугун энди битта Каримовнинг ўлими ҳеч нарсани ўзгартирайди. У 20 йил давомида 27-28 миллион одамни ухлатди ва улар сиз каби уйғонишлари учун яна анча вақт керак бўлади. Лекин бу минг йил дегани эмас, юз йил дегани ҳам эмас, эллик йил дегани ҳам эмас…

Уйғониш ухлашдан осонроқ. Демак, Сиз кўрадиган ва сиз яшайдиган кунларда ўзгариш бўлади. Яратган лойиқ топган бўлса, биз ҳам буни кўрамиз.

2 Responses

  1. Ассалому алейкум Жахонгир ака. Жавобингиздан коникиш туйдим, рахмат. Лекин куркиб кетдим нахот каримов улсаям уни режимидан кутула олмаймиз, нахот бирор йули йук. Яна саволим уни ваколати когозда 2014 йилда тугайди сизни саройда якинларингиз бор булса бу каримов 2014гача улмасам деб яна бирор нарса уйладимикин хабарингиз йукми мабодо ? Аллох, ишларингизни унгласин (шу каторда бизниям).

    • Ва алайкум ассалом.
      Қўрқиб кетманг. Агар “бугун Каримов ўлади ва эртага ҳамма нарса тузалади” десам, бу ёлғондан қўрқиб кетсангиз бўлади. Олдин айтганим каби Каримов ўзидан кейин тезда тузалмайдиган “касаллик” яратди. Унинг бу “кашфиёти” халққа жуда оғирга тушади. Шундай бўлиши олдиндан аён эди. Кимлардир буни билмасликка олдилар ва кимлардир кўрмасликка. Энди бу одамларни айблашдан ҳам фойда йўқ. Иш ишдан, ғишт қолипдан кўчди. Каримовдан кейинги ўзгариш Туркманистон моделига яқин бўлади. Гўё ўзгариш бўлмоқда, лекин ўлган ҳўкиз ўлганича ётибди. На тирилтириб бўлади ва на гўшти ҳалол. Демак, умид янгисидан. Янгиси эса қачон туғилади ва қачон етилади. Бу вақт олади. Дунё ва сиёсат нуқтаи назаридан бу катта вақт эмас. Каримовнинг битта нияти бор. У ҳам бўлса, шу мансабда ўлгунча қолиш. Акс тақдирда ўзига нима бўлишини- у тахмин қила оладиган одам. Гап бугун Каримовдан кейин ундан ҳам баттароқ одам келмаслигининг олдини олишда. Бугуни авлод шуни ҳам уддалай олмасак биздан кейинги авлод яна битта золимнинг ўлимини кутиб юришга мажбур қолади.

Leave a Reply

Please log in using one of these methods to post your comment:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: