Кейинги йилларда Ислом Каримовнинг «жигаргўшаси» Шавкат Мирзиёев ҳақида анча-бунча нарса ёзилди. Кимдир у «ота»сининг вориси, деса, кимдир уни Каримов яқин орада эски «туз»лар ёнига жўнатади дейди.
Бу масалада ўн соат ўн жойдан иҳтибослар келтириб, остига адабиётлар рўйхатини илова қилиб, ўн хил хулосани қалаштириб ташлаш ҳам мумкин. Зеро битта хулосага бориб бўлмаслиги ҳақида ҳамманинг ишончи бутун. Read more »
Ўзбекча-инглизча луғат нашр этилгани муносабати билан қутлов йўллаган барча муштарийларга чин дилдан раҳмат айтамиз. Шу билан бирга китобни қаердан олиш ҳақида сўраётганларга қуйидагиларни маълум қилмоқчимиз.
АҚШда нашр этилган ўзбекча-инглизча луғат (Comprehensive Uzbek-English Dictionary. Author: Jahangir Mamatov, Michael Horlick, Karamat Kadirova) нашриёт томонидан қуйидаги адресда сотилмоқда. http://www.dunwoodypress.com/products/-/323
Бизникилар учун АҚШда ўрнатилган нарх оғирлик қилиши мумкин. Шу боис кимки имтиёзли тарзда оламан деса, мана бу адресга мурожаат қилишини тавсия этамиз:
Сиёсатшунос Жаҳонгир Муҳаммаднинг Қирғизистон қирғини ва Туркистон келажаги борасида “Озод Осиё” радиоси саволларига жавоблари
МУХБИР׃ Қирғизистондаги воқеаларга қандай сабаблар омил бўлган деб биласиз?
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Аввало шуни айтиш керакки, воқеаларнинг бевосита иштирокчиси бўлиш бошқа ва воқеалар ҳақида билвосита манбаларга таяниб хулоса қилиш бошқа. Бизнинг хулосаларимиз иккинчи ҳолга яқин бўлгани учун ҳам субъектив характерга эга бўлади.
Айни пайтда Каримов каби битта нарсани кўрсатиб, сабаб мана шу деб туриб олиш-яъни айбни кўринмас ”учинчи куч”га юклаб қўйиш- бу туллак сиёсатнинг иши. Read more »
Амакимни “мулло” дердик. Ҳақиқатдан ҳам мулло одам эдилар, раҳматли.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлганлари учун ҳам Горбачев замонида у кишидан:
-Немисларга асир тушиб, кейин Туркистон озодлиги учун курашчига айланганлар ҳақида биласизми?-деб сўрадим.
-Мен ҳам асир тушганимда Туркистон озодлиги учун курашчига айлантириб қўйишарди,-дедилар одатларига кўра ним кулги билан. Кейин менинг қизиқишим жиддийлиги учун фикрларини ётиғи билан тушунтирдилар.-Шуни билки, асир тушиш ихтиёрий бўлмайди ва бўлмаган ҳам. Кимки шундай деса, “бекор айтибди”нинг ўнтаси уники. Кимнинг ҳам душманга асир тушгиси келади? Бир томони ватанпарварлик. Read more »
Қаҳҳор болаликдаги энг яқин дўстим, қариндошлигимиз ҳам бор: унинг дадаси менинг дадамга амаки ўғил.
Қаҳҳор билан мактабда бир синфда ўқиганмиз. Ўн йил битта партада ёнма-ён ўтириб таҳсил олдик.
Биз энди мактабга қатнай бошлаган пайтда унинг онаси (у “ая” дерди) касал бўлиб қолди. Қаҳҳорнинг аяси шаҳардан келин бўлиб тушганди. Шаҳарнинг Боғишамол минтақасидан кўп келин олишарди.
Келин келди Боғишамол дапасидан,
Уни кўриб куёв чиқди капасидан… Read more »
У ҳаммани сенсираб гапирарди, ҳамма ҳам уни сенсирарди. У одамлардан ҳазар қилади, шунинг учун уларни сенсирайди, одамлар ҳам унга ўзига яраша муомала қиладилар, деб ўйлардим. Катта бўлганимдан кейин англадимки, хулосам хато экан. Рубоба янга озарбайжон бўлгани учун уларнинг маданиятида фақат ғирт бегоналарни сизлашиб, қолганларни сенсираб гапириш анъана экан. Биз эса буни тушунмай уни камситиб, сенсирар эканмиз. Read more »
Уни ҳеч ким “Татар хола” демасди. Чунки бошқа “Татар хола” бор эди. Унинг ҳужжатдаги исми “Сония” бўлсада, талаффузда “и” тушиб қолиб, “Соня”га айланиб кетганди. Паканагина, чеҳраси айлана, кўзлари бироз қисиқ, юзлари лўппи Соня опа ўзига хос бир дунё эди.
У орада девори йўқ “деворбир” қўшнимиз бўлиб, фақат бизнинг ҳовлимиз сатҳи уникидан сал баландроқ эди, холос. Унинг уйи қишлоқда ҳамманикидан ажралиб турарди. Read more »
Бизнинг қишлоқни салкам байналминал қишлоқ деса бўларди. Ён қўшнимиз Соня опа-татар. Унинг ёнида уч хонадон – Саид, Воҳид, Восе акалар-тожик. Воҳид аканинг мен тенги Рафиқ деган ўғли бор эди. Яқин дўстим эди у.
Рафиқ яшаган ҳовлининг қаршисида колхознинг гаражи бор эди. Ҳозир бу гаражнинг ўрнида минг кишилик тўйхона қурилибди. Соҳиби Рафиқнинг укаси Равшан. Read more »