Мустақил журналистиканинг ўзи йўқ
САВОЛ: Кимларни мустақил журналистлар деб айта оласиз ва қайси нашрлар мустақилдир?(Комил).
ЖАВОБ: Журналистика ҳеч қачон мустақил бўлмаган. Чунки инсониятнинг қарийб ҳаммаси мустақилликдан кўра тобелика мойилдир. Бу унинг фитратига жо этилган туйғу. Жуда оз одамлар борки, улар тобе эмас, балки бошқарувчилардир. Лекин улар ҳам барибир ўз яратувчисига, қандайдир мафкурага, қандайдир кучга бўйсунадилар.
Бирор бир динга мансуб шахслар ёки гуруҳлар томонидан бошқариладиган журналистика ҳеч қачон ўша динга қарши бош кўтармайди.
Бирор мафкурага оид журналистика ҳеч қачон бошқа мафкурани қўлламайди.
Бирор куч томонидан яратилган журналистика ҳеч қачон бошқа кучнинг қуролига айланмайди. Мумкин, лекин ўлади, ўлдирилади, йўқотилади.
Бугун дунёнинг барча матбуот воситалари кимларгадир хизмат қилади-мустақил эмас. Улар “Бизнинг вазифамиз ҳақиқатни ҳимоя қилиш, ҳақиқатни айтиш, борни бор ҳолича кўрсатиш” деб айтадилар. Бу уларнинг маскаси. Бу маскани уларга тепаларидаги кучлар кийгизган. Журналистлар ана шу масканинг остида ишлашга мажбурлар. Read more »
Filed under: Kundalik, Savol-Javob | Leave a Comment »










