Амир Темур фарёдлари

Турк Ясафнинг йўлини бер йўлима ЗИНДОНА СОЛДИНГ-А… Шоҳ Алибек сўрмас кимнинг ўғлиман, Ёнда ёрим, амирманми, ўғриман. Аллоҳума ансур вожиб тўғриман, Зиндона солдинг-а Амир Темурни. Туркон хотин сочлари тароқ излар, Қурт-қумурсқа гирдида каниз қизлар. Зах жаложин вужудини бигизлар, Зиндона солдинг-а Амир Темурни. Эллик кун-ки, эллик йилнинг имдоди, Унсиз зулмат ёруғ куннинг фарёди, Юрагимда Турон заминнинг доди, [...]

ШЕЪРЛАР

Нега бири икки бўлмас, Ўзбекнинг? Биттаси ҳалқум деб, Халқини қоқлайди. Биттаси “Халқим” деб, Ўзини оқлайди. Биттаси “Сан! Сан!” деб, Ботирни отади. Биттаси “Ман! Ман!” деб, Ёлғонни сотади. Биттаси “Бош-ман!” деб, Бигизин санчади. Биттаси “Тошман!” деб Бошингни янчади.

Шеърият дафтаридан

УЙҚУ ИПИ Осмонга айландим, Бағримни ёндирди Қуёш, Уммонга айландим, Кўксимни тўлдирди кўз ёш, Заминга айландим, Кафтимда қабрлар зил тош, Инсонга айландим… Чеврамда одамлар бе бош! ХХХ Осмон бўлолмадим, Бағримни ёндирди Қуёшим. Уммон бўлолмадим, Кўксимни тўлдирди кўз ёшим. Замин бўлолмадим, Кафтимдан тушмади зил тошим. Одам бўлолмадим,

Follow

Get every new post delivered to your Inbox.