Жаҳонгир Маматов׃ ВОСВОС

“Озодлик” ҳали ҳам кимларнингдир маҳрида қолаётгани ҳақида 1. Нега жамоатчилик назоратидан қўрқишади? Аввало шуни айтиш керакки, “Озодлик” радиоси ҳақидаги Баёнотдан кейин радиода қисман ўзгаришлар бўла бошлади. Бу ҳам жамоатчилик назоратининг кучи.

Жаҳонгир МУҲАММАД׃ “ҚУРУЛТОЙ”ДАН “ҚУР-ҚУРТОЙ”ГА

“Озодлик” радиосининг “Қурултой” дастури асли менинг ташаббусим билан туғилганди. 2004 йилнинг охирларида Ўзбек бўлимининг ўша кездаги директори Адолат Маликка бир неча марта мактуб йўллаб, шундай бир минбарга эҳтиёж борлигини айтганимда, у таклифимни қабул қилиб, ҳатто бир йиллик мавзулар рўйхатини ҳам сўраганди.

Жаҳонгир МАМАТОВ׃ ”Озодлик” ўз номига муносибми?

“Озодлик” радиосининг Ўзбекистондаги асосий манбаси ҳисобланмиш Uzmetronom сайтида чиққан мақолага муносабат Бу сайтда ”Озодлик” радиосининг демократияга зид хатти ҳаракатлари ҳақида бир қатор мухолифатчилар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари АҚШ Давлат департаментига хат йўллашмоқчи эканликлари ёзилган. Бу тўйдан олдин ноғора чалиб, кимларнидир огоҳ этиш бўлиб қолган. Бу билан ҳукумат ўзига керак одамларни асраб қолмоқчига ўхшайди. Худди уларни [...]

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Устоз Нозим Ҳикматни хотирлаб

Кимлардир уни Ватан хоини дедилар. Кимлардир уни динсизликда айбладилар. Яна кимлардир унга коммунист деган тамғани урдилар. Баъзилар эса уни турк эмас, юнонда туғилган юнон дедилар. Ўзи севган ва ҳақида қайғурган Ватанида қадрига етмадилар. Қувғиндан олиб, қувғинга солдилар. Зиндонбанд эттилар.

Жаҳонгир МАМАТОВ׃ Революцион эмас, эволюцион курашга ишонаман

Ўзбек эпик шеъриятининг мумтоз вакили, амирул умаро ва маликул-шуаро унвонларининг соҳиби, хоразмлик шоир Муҳаммад Солиҳ (1455-1534)нинг номини ўғирлаб олган Салай Мадаминовнинг кейинги кунларда қандайдир “инқилоб” тайёрлаётгани ҳақида баёнотлар бергани билан боғлиқ бир қанча хатлар ва саволлар олдим. Уларга мухтасар жавоб қилмоқчиман.

Жаҳонгир МУҲАММАД׃ Қатағонлар мамлакати

АҚШ давлат департаменти ўзининг ҳар йили эълон қиладиган диний эркинликлар алоҳида ташвиш уйғотадиган давлатлар рўйхатига Ўзбекистонни киритмади. Хўш, Американинг қарорини қандай изоҳлаш мумкин?

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ватанга қайтиш ҳақида

Ватанга қайтиш! Бу ҳамманинг кўнгил остида ётган арслони. Бугун хориждагилардан жуда кўпчилигида элчихонадан виза олиш ва Ватанга бориб-қайтиш имкони мавжуд. Ўзи яшаётган мамлакатнинг сафар паспорти билан борса, чет эллик сифатида виза олиши мумкин. Бундан фойдаланиб бориб келаётганлар ҳам бор. Агар қолиш нияти бўлса, қолиб ҳам кетавериши мумкин. Шундайлар анчагина бўлиб қолди. Биз уларни айбламаймиз. Бунга [...]

Яқин мозий

Ўзбек тили давлат тили даражасига кўтарила олмади. Нега? Бундан 19 йил олдин Ўзбек тили ҳақида қонун қабул қилинганди. 1. Бачканалик ва маданият 1992 йилда Озарбайжон президенти Абулфайз Элчибей Кремлда Борис Елцин билан учрашар экан, Кремлни ларзага солди. У русларнининг оғзини ланг очиб қўйиб, ўз она тилида гапира бошлади. Елцин аввалига нима бўлганини тушуна олмади. Кейин масалани [...]

Яқин мозий

Нега бир жойда депсиниб турибмиз? Сиёсатчи ва лидер мутлоқ бошқа-бошқа одамлардир. Ажратиб олиш учун ҳар иккаласини ҳам кўра олиш керак. Бугун биз сиёсатчиларни кўриб турибмиз, аммо лидерларни кўра олмаяпмиз. Нега? Фараз қилинг. Бур гуруҳ одам йўлга чиққан. Унинг олдида икки киши. Бири олдинга қарамоқда, иккинчиси орқага. Олдинга қарагани лидердир, яъни йўлбошчи. У йўлни билади, ўзи қаерга [...]

Яқин мозий

ТЕМИР ТЎСИҚЛАР Ёки уларни қандай ҳатлаб ўтиш борасидаги ўнлаб саволларга мухтасар жавоб 1.Лидерман деган одам учун Ватаннинг қамоғи ҳам Ватан! Бугун “президент бўламан” деган ҳаваскорларнинг сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Лекин улардан бирортасида сайловга яқин йўлатилмаслик учун қўйилган темир тўсиқларни қандай қилиб бузиш режаси йўқ. Умуман бугунги шароитларда бу тўсиқни бузиш мумкин-ми? Бу саволга жавоб [...]

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ:Ўзбек тили давлат тили даражасига кўтарила олмади. Нега?

-Она тилида гапириш бачканаликми? -Ўз миллатининг тилини ҳурмат қилмаган одам қандай қилиб ўз миллатини ҳурмат қила олади? -ҚОНУНми, ҚОН+УНми?

Follow

Get every new post delivered to your Inbox.