“ЗАМОНДОШ”да׃Туронзамин фарёдлари

Янги китоб׃ “Ўзбекча-Инглизча Мукаммал Луғат”

АҚШда ”Ўзбекча-Инглизча мукаммал луғатнинг” биринчи томи нашрдан чиқди. Йирик энциклопедик ҳажмда бўлган бу китоб 724 саҳифадан иборат бўлиб, “А” ҳарфидан “Н” ҳарфига қадардир. Китобнинг иккинчи томи ҳам бу йил нашрдан чиқади.

Ризо Обид:Кесилмаган нима қолди?

Уч-тўрт кундан буён бир вақтлар машҳур бўлган тележурналист Дадахон Ёқубов қамоққа олингани ҳақидаги гаплар қайнай бошлади.Диктатура шунақа режимки у озгина адолат томон юз бурганни кесиб туради.

ЭЪТИРОФ

Илтимос, Жаҳонгир акага айтманг…
Қўлимга қалам тутганимдан буён турфа кишилар билан суҳбатлашдим.Уларнинг сон-саноғи йўқ, бири биридан ажойиб инсонлар.Ҳар бири бир китоб бўлгулик ҳаёт кечирган, ўз даври , замонининг қаҳрамонлари.

Ўзбекларимиз талантли, истеъдодли ва жасур кишиларни ёмон кўришар экан

(Жаҳонгир Маматовга буҳтон кампанияси бошлатган ака-ука Қудрат ва Шуҳрат Бобожоновларнинг сайтига ёзилган ва сайтдан олиб ташлангандан кейин Туронзамин сайтида эълон қилинган жавобларнинг 3-қисми)
Мен кейинги йилларда битта хулосага келдим, ўзбекларимиз талантли, истеъдодли ва жасур кишларни ёмон кўришар экан. Бу менимча ҳасаднинг кучлилиги оқибати бўлса керак.

ЮСУФ ЖУМА

Бундай эл яшашга ҳақли
Ўкинма дунёни уққан,
Бу номард қавмдан зинҳор.
Битта бўлса ҳам эр туққан
Жаҳонгир Муҳаммад бор.

Аҳмаджон МУХТОРОВ

СЎЗ МУЛКИ ЖАҲОНГИРЛИГИГА ДАЪВОГАР
«Еш ленинчи» (Туркистон) газетаси- 1990 йил 6 январ 5-(13441)

Битилмаган бир қоида бор: шогирдлар устоз ҳақида ёзишса ярашади. Неча йилларки, ана шу анъана давом этиб келмоқда. Жумладан, мен ҳам кўп азизларнинг улуғ йўллари, ҳаётни безаган умрлари, сизу бизга сабоқ бўлган дунёлари хусусида кўп ёзганман. Аммо шогирдим ҳақида илк бор қўлга қалам олишим.