Жаҳонгир Муҳаммад

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

Би-Би-Си Ўзбек хизмати
19-ноябр, 2009 йил

Бугун ўқиб қолдим, 30-ноябрда Би-Би-Сининг Ўзбек хизмати ташкил топганига 15 йил бўлар экан. Вақт шунча тез ўтиб кетибди. Мен ўшанда Туркияда эдим. Таниқли адиб Ҳамид Исмоил мазкур хизматни энди тетепоя қилдираётган эди. Бир куни у Истанбулга сим қоқиб, ҳамкорликка даъват этди. Read more »

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ҚИЁМАТ ҚИЁФАСИ
18-ноябр, 2009 йил

Кеча ҳафтанинг энг катта воқеасига айланган ва кўпчиликнинг оғзидан тушмаётган “2012” филмини бориб кўрдим. Филм бугунгача кўп гапирилган қиёматнинг расмини, қиёматнинг қиёфасини чизган׃
Одамнинг одамийлиги муз каби эригани…
Одамнинг ҳайвонлиги қон билан бўғилгани…
Умрнинг тилоғочдай узунлиги…
Умрнинг сополакдай улоқтирилиши.. Read more »

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

dilmurod1ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

МУНОСАБАТ
11-ноябр, 2009 йил

Таниқли журналист Дилмурод Саййиднинг оиласи бошига тушган фожеа уйғотган саволларни кеча ёзгандим. Шу муносабат билан электрон почтамга бир қанча хат келди. Жумладан, жиззахлик ҳуқуқбон Бахтиёр Ҳамро ҳам муносабат билдирибди. Унга бефарқ қолмагани учун миннатдорчилик изҳор этган ҳолда битикларидаги баъзи хатоларни тузатмай, “ипидан игнаси”га қадар қандай бўлса, шундайлигича келтираяпман׃

Read more »

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_mamatov21020095ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ҲАЛОКАТ ОРТИДАГИ САВОЛЛАР

10 ноябр, 2009 йил

Раҳматли амаким “Ётишдан олдин каравотнинг оёқларини, машинага минишдан олдин баллонларини текшириб кўр”, дер эдилар. Буни кимдир шубҳаланиш касали ҳам дейиши мумкин. Аммо шубҳаланмасангиз ҳақиқатни топа олмайсиз ва кўзингиз очилмайди. Read more »

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ

dilmurod1АЛВИДО БАРНО! АЛВИДО РУХШОНА!
6 ноябр, 2009 йил

Бугунги тонгни даҳшатли хабар билан қарши олдим! Миллатпарвар адиб Дилмурод Саййиднинг умр йўлдоши Барно ва қизи Рухшона Навоийга, уни кўрмоққа бораётганда, Сирдарёда автоҳалокатга учраб вафот этишибди. Жойлари жаннатда бўлсин ва Дилмуродга бардош берсин, дейману юрагимдаги вулқон тинмайди.
Бу не кўргулик?
Бу не даҳшат? Read more »

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_muhammad103020092ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

СИЁСАТНИ БИЛАМИЗМИ, ЎЗИ?
5 ноябр, 2009 йил

Бугун бир сайтга назар солсам, баъзилар 20 йил илгари бўлгани каби бугун ҳам “Ўзбеклар демократияга тайёрми ёки йўқми?” деган мавзуни “чайнаб” юришибди. Бугунга келиб бу масалага бот-бот қайтишдан олдин, менимча “Биз сиёсатни биламизми, ўзи?” деган саволга жавоб бериш керак. Read more »

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

Жаҳонгир Муҳаммад. 25 Октябр, 2009 йил. Мериланд, АҚШ
Жаҳонгир Муҳаммад. 25 Октябр, 2009 йил. Мериланд, АҚШ

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ТЎЙЛАР МУБОРАК!
29 Октябр, 2009 йил

Кеча Жамшид Бек телефон қилди. Ўғли Турон Бек эртага икки ёшга тўлади. Уни қутладик. Туроннинг ҳақиқий бек йигити бўлсин!

Гап орасида Жамшид׃

-Баҳодир аканинг Ўзбекистонга бориши ҳақида ҳатто уни кўрарга кўзи бўлмаган “Озодлик” ҳам ёзди. Лекин сиз нега фикрингизни айтмаяпсиз?-деб қолди. Read more »

Жаҳонгир Муҳаммад

jajongir_mamatov102609 ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

НЕГА МЕНДАН ҚЎРҚАДИЛАР?

27 Октябр, 2009 йил

Кеча кечқурун бир киши телефон қилиб, қизиқ гап айтиб қолди. Баъзилар менинг “Озодлик” радиоси ўзбек бўлимига раҳбар бўлиб қолишим(?)дан қўрқиб, унинг олдини олиш учун махсус хатлар ташкил қилиб юришган экан.

У шу гапни айта туриб:

-Нега сиздан бу қадар қўрқишади?- деб қолди. Read more »

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_mamatov21020093ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ЗЎРДАН ЗЎР БОР
21 Октябр, 2009 йил

Ғирромликда шимолдаги қўшнисига етиб қолган Ҳамид Карзай бебурдлик ва иккиюзламачиликда ҳам уларга яқинлашиб қолибди.

Кечагина сайловларни “адолатни ўтди, ҳаммаёқни бузаётган ғарбликлар, халқ менинг орқамда” деб турган Афғонистоннинг ғайриқонуний бу президенти энди икки оёғи ва боши билан битта этикка кирди. Тор келса шундай бўлади, дейишади-ку! Read more »

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_mamatov21020094ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

“МЕН”ЛАР
20 Октябр, 2009 йил

Бугун бир нарсани кашф қилдим. Шу пайтга қадар одамнинг икки ”мен”и бўлади -ички ”мен” ва ташқи ”мен” деб ўйлар эдим. Бугун саҳарлаб йўлда келар эканман, ички ”мен” битта эмаслигига, балки инсон тафаккури остида бир қанча ”мен”лар борлигига ишонч ҳосил қилдим. Read more »

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_mamatov21020096ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ҚЎЛ ЎПИШ

16 Октябр, 2009 йил

Бугун бир хабарга кўзим тушди. Тожикистон Ислом маркази қошидаги Уламолар кенгаши айрим намозхонларнинг дин пешволари қўлини ўпишига доир ишини қоралаб, қўл ўпишни тақиқлаш ҳақида фатво берибди.

Қизиғи шундаки, бу фатвони шарҳлаган Уламолар кенгаши раҳбари жума намозларидан сўнг айримлар уламоларнинг қўлини ўпишга уриниши оқибатида ноқулай вазиятлар вужудга келаётгани учун шундай қилишганини айтган. Read more »

Жаҳонгир Муҳаммад

jmvashingtonҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

АЛИХЎЖА… ВАЛИХЎЖА
15 Октябр, 2009 йил

Мана Обаманинг АҚШ президенти этиб сайланганига 20 кундан кейин бир йил бўлади. Нима ўзгарди?

1992 йил. Ўзбекистонда демократик мухолифат қатағонга олинган пайт. Бугун ўзини катта сиёсатчиман деб юрган бир киши дунё сиёсатини сув қилиб ичиб юборган каби тутиб׃

-Ёзиб қўйинг! Бугун 1992 йилнинг бешинчи ноябр куни. Бир кун олдин дунё тарихида улкан воқеа юз берди. 12 йиллик танаффусдан кейин демократлар ҳокимиятга келдилар. Билл Клинтоннинг АҚШ президенти этиб сайланиши бу дунёда демократиянинг ғалабасидир… , -деди. Read more »

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_mamatov21020095ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ЮЛДУЗ ВА ЮЛДУЗНИ УРМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР

9 Октябр, 2009 йил
Бугун Нобел қўмитасининг кулгили қарори ҳақида ёзаман деб тургандим, қарасам Интернет шундай ҳам бу борадаги танқидий фикрлар ва мулоҳазалар билан тўлиб кетибди. Айниқса, инглиз тилида ёзадиганлар аллақачон ҳамма гапни айтиб, Нобел қўмитаси Тинчлик борасида Обамани ғолиб деб эълон қилишини савол остига қўйиб улгуришибди. Read more »

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_mamatov21020093ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ЗАР ЗОРМОНДА

7 Октябр, 2009 йил
Ўзини даҳо ҳисоблаган анқов бир “зот” менинг танишимга:
“Жаҳонгирнинг қўлидан нима ҳам келарди, ёзишдан бошқа” дебди.

Мен ҳеч қачон бу одамга раҳмат айтган эмасман, лекин худди манa шу гапи учун раҳмат айтмоқчиман. Чунки у ҳеч қачон ҳеч нарсани ва ҳеч кимни тан олмаган. У фақат ўзинигина тан оладиган одам. Дунёнинг энг буюклари ҳам у айтган йўлдан юрармиш, ҳатто. Ҳар ҳолда у шундай деб ўйлайди. Шундай одам менинг қўлимдан фақат ёзиш келишини тан олган бўлса, демак унга раҳмат айтиш шарт-да! Read more »

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

Парвина Маматованинг чизилган мултфилмлар қироли Ҳаяо Миязакига бағишланган асари

Парвина Маматованинг чизилган мултфилмлар қироли Ҳаяо Миязакига бағишланган асари

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ОЗОДА, ГУЛНОРА, РАЪНО, МУҚАДДАС…

2 Октябр, 2009 йил

Ҳар қандай ота ўз фарзандларидан бири унинг касбини қўлидан олишини, ундан кейин давом эттиришини истайди. Яъни издошим бўлсин дейди. Лекин бу нарса одамларнинг, халқнинг ҳисобига, зарарига, эл-юрт манфаатларига зид бўлмаслиги керак. Бундай ҳолда бу ўша кишининг залолатига айланади.

Тўрт фарзандим бор ва улардан бири журналистикани битирмоқда. Яъни менинг изимдан бормоқда. Аслида мен бошқаларидан кутгандим, лекин бунисидан келди. Буниси кучли рассом бўлади деб ўйлардим. Чунки у чизган расмлар мени доим ҳайратга солади.

У ўзининг бу қобилиятини ҳам четга сурмай компютер дизайни бўйича ҳам ўқимоқда. АҚШда битта олийгоҳдан бирданига иккита диплом олиш имконияти бор. Бундай ҳолдан ота сифатида фахрланаман. Read more »

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_mamatov_hoҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

РАЗОЛАТ
30 Сентябр

Биз Туркиядан Америкага келганимизда ахлоқсизлик фарқи яққол кўрингани ҳақида илгари ёзгандим. Турк матбуоти ва Истанбул ҳаётидаги очиқ ахлоқсизликни Америкада кўрмайсиз. Аммо Ҳолливуд бундан истесно. “Ҳолливуд сўлчилари” бу ерни ҳам разолат ботқоғига айлантиришга уринмоқдалар ва Лос Анжелес каби жойларда бунга эришмоқдалар ҳам. Read more »

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

Жаҳонгир Муҳаммад(чапдан иккинчи)нинг шахсий архивидан олинган бу суратда Пўлат Абдураҳмонов (ўнгдан учинчи) Самарқанд вилоятидан сайланган депутатлар даврасида.

Жаҳонгир Муҳаммад(чапдан иккинчи)нинг шахсий архивидан олинган бу суратда Пўлат Абдураҳмонов (ўнгдан учинчи) Самарқанд вилоятидан сайланган депутатлар даврасида.

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ПЎЛАТНИНГ МИСИ ЧИҚДИ
29 сентябр

Бугун “Узметроном” сайтида бир хабарга кўзим тушди. Унда ёзилишича, Самарқанд вилояти ва Самарқанд шаҳрида бир неча йиллар ҳокимлик қилган Абдураҳмон Пўлатов (сайт унинг исм – шарифини янглиш берган у Пўлат Абдураҳмонов-ЖМ) АҚШга қочиб кетибди. Унинг устидан очилган жиноят иши бўйича унга шу пайтга қадар ўзлаштирган пулларини қайтариб бериш талаби қўйилгач, у жуфтакни ростлаб юборган.  Read more »

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

inomjonИНОМЖОН ТУРСУНОВ
25 сентябр, 2009 йил

Бугун эрталаб электрон почтамни очасам, собиқ депутат танишимнинг мактуби ва у мустақиллик учун кураш йилларида топган дўстларимиздан бири-Ўзбекистон халқ депутати бўлган Иномжон Турсуновнинг тўсатдан оламдан ўтгани ҳақида ёзибди.

Вужудим ларзага келди. Сафдошинг, дўстингни йўқотиш ҳар доим оғир. Жойи жаннатда бўлсин! Тангри уни махфират айласин! У миллати учун куйиб ёнган курашчи, адиб эди.

Read more »

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jm_ahmadjonakaЙЎҚОЛГАН СИМВОЛ
23 сентябр, 2009 йил

Шу кунларда вақтим бўлганда Дaн Браунниг “Йўқолган символ” деган китобини ўқияпман. Жуда қизиқ ёзилган ва аллақачон унинг олдинги асарлари каби бу ҳам баҳс-мунозаралар уйғотмоқда. Фақат сирли масонларгина эмас, ҳатто ҳукумат ҳам бу мунозара ичида. Жумладан, биринчи бўлиб, АҚШ Марказий Разведка бошқармаси баҳсга қўшилди, лекин китобдаги фактларни рад этмади. Read more »

Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_muhammad8ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китобдан саҳифалар)

ҲАЙИТ
22 Сентябр, 2009 йил

Кеча Бобур Маликов билан ҳайитлашиб, унга тафаккуримда айланаётган бир гапни айтиб бердим.

Ҳар қандай ёмон нарсанинг ҳам яхши, ҳар қандай яхши нарсанинг ҳам ёмон томони бўлади деганлар. Read more »